Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 1-0 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-0 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Бабаяннинг фикрича, Сергеев унинг даврида терма жамоада жуда яхши ўйнаган

Баҳо:
+ | -1

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Миллий терма жамоасисобиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди.

Бабаян ўша куни истеъфога чиқарилган мураббий Андрей Фёдоров ўрнига келди. Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 12-турида Самарқанднинг “Динамо” клубига имкониятни бой бериб қўйганидан кейин Фёдоровга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Айни пайтда “Локомотив” стадионининг мажлислар залида клубнинг янги мураббийииштирокида ОАВ учун Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда иштирок этаётган Самвел Бабаян “Локомотив” клубига бош мураббий этиб тайинлангани, унинг қўл остида Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани ва Игор Сергеевнинг термада алмаштирилмас ўйинчи бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

“Аввало мени бош мураббий этиб тайинлагани учун “Локомотив” клуби раҳбариятига алоҳида миннатдорлик изҳор қиламан. Клуб кейинги уч йилдаЎзбекистондаги энг кучли жамоа эканлигини исботлади. Клубда кучли футболчиларйиғилган. Мен улар билан бир оилага айланган ҳолда яхши натижаларга эришишга ишонаман.

Ўзбекистон Миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига чиқишда омад етишмади. Жанубий Кореяда ҳеч бўлмаганда дуррангга эришганимизда биз мундиалга борардик. 

Ҳамма Игор Сергеевнинг термага муносиб эмаслигини айтганди. Биласизми, у ўз дебютини бошқа мураббий қўл остида нишонлаган. Сергеев ўша пайт клубда жуда яхши ўйнаётган эди. Кореяга Бикмаев гол урганда у голли вазиятни яратган эди, бун ҳозир ҳеч ким эсламайди” деб айтиб ўтди Бабаян.

Манба: aniq.uz
Киритилди: 12:04, 24.06.2019.
Ўқилди: 5878 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Суперлига. Бугунги 3 та ўйиндан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат (фото) [3285]

“Реал” “ПСЖ” етакчиси учун 150 миллион евро таклиф қилади — Fichajes [2955]

Чемпионлар лигасида 36 жамоадан 32 таси аниқланди [2674]

СПЛ. «Ан-Наср» бир киши кам бўлиб, сафарда «Ал-Иттифоқ» устидан даҳшатли камбэк амалга оширди (Видеошарҳ) [2149]

Ўзбекистон U-17 Испаниядаги илк синовда Уругвайга йирик ҳисобда имкониятни бой берди [1909]

Моуриньо "Реал Сосьедад"га қарши таркибда битта ўзгариш қилмоқчи [1753]

Раҳмоналиевнинг голи «Сабаҳ»га «Хапоэль» устидан ғалаба қозонишга ёрдам берди. Озарбайжон клуби ЕЧЛда ўйнайди! [1694]

Энцо Фернандес трансфери Англия футболи тарихидаги энг қиммати бўлиши мумкин [1633]

"Ньюкасл"нинг янги мураббийи илк турдан кейин эътибор марказида қолди (+Видео) [1625]

"Барселона" Альварес учун таклифини ошириши керак [1548]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик