Кириш Регистрация

Азиз Тўхтабоев: «Бугунги баҳс тақдирини асосий вақтда ҳал қилишни мақсад қилгандик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 3-босқич  “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Азиз Тўхтабоев қатнашди.

-  Ўйин ҳужумкор руҳда ўтди. “Қизилқум”ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Ўйинни иссиқда бўлгани ҳам 1-таймда  бироз халақит берди . Ҳисобда олдинга чиқиб олгач, бироз хотиржамликка берилдик.Пенальтилар сериясида омадимиз келмади. Бу лоторея. Пенальти тепадиган дастлабки бешталикни мен ёзиб бергандим. Кейинги зарбаларни футболчиларнинг ўзлари ҳал этишди. Биз бугун ўйинни  пенальтилар сериясигача  олиб бормасликни мақсад қилган эдик. Олдинда бизни “Пахтакор” билан ўйин кутиб тургани боис бугунги баҳс тақдирини асосий вақтда ҳал қилишни мақсад қилгандик.

Қувондиқ Рўзиевнинг захирадан майдонга туширганимнинг боис айнан “Пахтакор” билан учрашув олдидан унга бироз дам беришни лозим топгандим.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 08:01, 26.06.2019.
Ўқилди: 1681 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик