Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Тўрт спорт тури Париж-2024 Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Баҳо:
+ | -

Хабар берганимиздек, айни кунларда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро Олимпия қўмитасининг 134-сессияси ўз ишини давом эттирмоқда. Сессия иши 2026 йилги қишки Олимпиада мезбонини аниқлаш билан бошланди. Шундан сўнг Олимпия ўйинларининг ривожини кўриб чиқиш учун бир қатор спорт турларини Олимпиада дастурига киритиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.



Унга кўра, узоқ йиллик кузатувлардан сўнг брейк-данс, скейтбординг, сёрфинг ва спорт альпинизми 2024 йили Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.



“Ушбу 4 спорт тури Олимпия ҳаракатини бутун дунё бўйлаб ривожланишига ўз хиссасини қўша олади. Бу спорт турлари гендер-тенгликни сақлаши, ёшларни спортга янада жалб этиши билан аҳамиятли”, – деди ХОҚ президенти Томас Бах.

Спорт альпинизми ва брейк-данс 2018 йили Аргентина пойтахтида ўтказилган ўсмирлар Олимпиадасида дебют қилиб улгурган ва ўзининг оммабоплиги билан кўпчиликнинг эътиборини қозонди. Париж Олимпиадасида спорт альпинизми ва скейтбординг бўйича 4 тадан, сёрфинг ва брейк-данс бўйича 2 тадан медаллар комплекти ўйналиши тасдиқланди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:01, 26.06.2019.
Ўқилди: 11100 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.