Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Динамо» - «Бунёдкор» ўйини афишалари тайёр

Баҳо:
+ | -

“Динамо” стадионида нафақат Самарқанд шаҳри, балки вилоятимиз туманларидан ҳам келадиган мухлислар сонини янада ошириш мақсадида май ойидан “Энг фаол тарғиботчи мухлис” танловини бошлаган эдик.

Ушбу танлов шартларига кўра, рўйхатдан ўтган мухлислар “Динамо” стадионидан 3 донадан бепул афишалар олиб, ўз туманлари марказларида учрашув афишасини илиб, футболга тарғиботни бошладиганлар. Хусусан, жонкуяр ва фидоий мухлислар сайъ-ҳаракати билан узоқ туман ва шаҳарларимиз марказлари, гавжум бозорлари пештахтасида “Динамо” учрашуви афишалари илинмоқда.

“Энг фаол тарғиботчи мухлис” танлови иштирокчилари бугундан бошлаб, «Динамо» стадиони асосий кириш қисми олдига келиб, 28 июнь, жума куни ўтадиган “Динамо” – “Бунёдкор” учрашуви афишаларини бепул олиб, ўз туманлари марказларига илишлари мумкин. Севимли «Динамо» ўйинлари афишасини ўз туманингиз марказига илиб, тумандошларингизни футболга чорлаб, тарғиб қилинг!

Танловдаги барча иштирокчи мухлисларнинг ишлари “Динамо” матбуот хизмати томонидан сарҳисоб қилиб борилмоқда. “Энг фаол тарғиботчи мухлис” танлови бошида эълон қилинганидек, уч нафар энг фаол тарғиботчи мухлис, ғолиб сифатида 1-давранинг сўнгги учрашуви, 28 июнь кунги 13-турдаги “Динамо” – “Бунёдкор” ўйинида эсдалик совға билан тақдирланади.

“Динамо” клуби матбуот хизмати.

Киритилди: 13:45, 26.06.2019.
Ўқилди: 2788 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2753]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2721]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2521]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2189]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1831]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1814]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1676]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1593]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1455]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1373]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик