Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -1

Ушбу рукндаги энг қайноқ маълумотларни беришда давом этамиз.

Пике ишга киришди

 “«Барселона» клуби ҳимоячиси Пике  «Аякс» ҳимоячиси Маттиес Де Лигт билан шахсан учрашди”, - деб хабар тарқатмоқда «Мундо Депортиво» нашри. Ҳимоячилар дўстона алоқада голландиялик ҳимоячининг келажак режалари борасида фикр алмашишди. Пике Де Лигтни «ПСЖ» томонидан таклиф этилаётган катта суммага учмасликка ва супер футболчи бўлиб етишиши учун албатта «Барселона» клубига ўтишга чорлади. Де Лигт Пикенинг сўзларини ўйлаб кўришга ваъда берди.
Шунингдек, «Барса» ҳимоячиси «Атлетико Мадрид» клуби ҳужумчиси Антуан Гризманнинг трансфери борасидаги музокараларнинг тўлиқ якунланганини эълон қилди. Унга кўра, «Барса» Гризман вариянтидан тўлиқ воз кечди ва ўз эътиборини Неймарнинг трансферига қаратадиган бўлди. Бразилиялик футболчидан ташқари «Наполи» клуби ҳимоячиси Фабиан Руиз ҳам

Католония клуби нишонида турибди

«Севилия» етакчиси «ПСЖ» нишонида
Андалусия клуби ҳужумчиси Сарабиа Париж клубининг нишонида турибди. «АC» нашрининг хабар беришича, Париж клуби футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди.  Бундан ташқари «ПСЖ» клуби «Севилия» клуби билан футболчининг трансфер нархи борасида ҳам келишиб олди. Унга кўра француз клуби Сарабиа учун 20 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керак-ки, Сарабиа «Севилия» клуби сафида 101 та учрашувда майдонга тушди ва 26 гол муаллифига айланди. Шунингдек унинг ҳисобида 30 та асист ҳам мавжуд.

«ПСЖ» Дани Алвезнинг ўринбосарини топди

Дани Алвезнинг ёши ўтиб бораётгани сари «ПСЖ» ҳимоячи учун муносиб ўрин босар топди деб хабар бермоқда «Гоал» нашри.  Унга кўра Париж клуби Нелсон Самедуни ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бу трансфер амалга ошадиган бўлса, «ПСЖ» «Барселона» учун 30 миллион атрофида пул ўтказиб беришига тўғри келади.
Ҳозирда Самедунинг Католиния клуби билан 3 йиллик шартномаси мавжуд. Футболчининг ўзи «Барса»ни тарк этиш нийятида. У етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётганидан норози.

«Тоттенҳем»дан навбатдаги камтарона харид

“«Шпорлар» «Ренн» клуби футболчиси Бенжамин Буриго билан жиддий қизиқиб қолди”,- деб хабар тарқатмоқда «Эстадио Депортиво» нашри. Манбаада айтилишича, «Тоттенҳем» клуби бу мавсумда ҳам катта траснферларни амалга оширмайди ва ўз лойиҳасининг режаси бўйича ҳаракатланишда давом этади.
Бенжамин Бургиога «Шпор»лардан ташқари, «Лион», «Наполи» сингари клублардан ҳам таклифлар бор. Футболчининг ўзи эса АПЛда тўп сурмоқчи. Шу кунларда футболчининг агенти ва Лондон клуби мутасаддилари ўртасида музокаралар бошланади.

«Наполи» клуби  «Рома» билан келишувга эришди

«Наполи» клуби раҳбарлари Римнинг «Рома» клуби ҳимоячисини қўлга киритишнинг йўлини топтди. Костас Маноласнинг трансфери борасидаги миш-мишларга бугун нуқта қўйилди.
«Наполи» грециялик футболчи учун 16 миллион евро ва ўз ҳимоячиси бўлган Амаду Диаварани беради. «Наполи» клуби устози Карло Анчелотти ўз жамоасида Маноласни кўришни жуда истаётган эди ва бу трансфер шу кунларда расман амалга ошади – деб хабар бермоқда «Наполи» клубининг расмий сайти.

«Арсенал»га ҳимоячи керак

«Селтик» клуби ҳимоячиси Киран Тирни «Арсенал» клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолди.  «Тўпчилар» Шотландия клуби учун 18 миллион евро таклиф қилишган ва рад жавобини олишган эди. “«Арсенал» футболчини қўлдан чиқариб юбормаслик учун ўз таклифини янада каттароқ сумма билан янгилаб жўнатиш арафасида”, – деб хабар тарқатмоқда «Миррор» нашри.
«Реал Мадрид» Погбани харид қилмаса…
«Қироллик клуби» Пол Погбанинг трансферидан воз кечмоқчи ва ўз эътиборини тўлиқ «Аякс» ярим ҳимоячиси салаладиган Донни ван Де Бекга қаратиш нийятида. Сабаби, трансфер суммасининг катта қисми ва улкан маош сўраётган футболчи ўрнига Зидан жамоага келажаги порлоқ деб ҳисобланилаётган 22 ёшлик ван Де Бекни ҳарид қилиш таклифини олдинга сурган.
Футболчининг ўзи ва жамоаси «Реал Мадрид»нинг ҳар қандай таклифларига эшиклари очиқ эканлигини баён қилди.
Ҳозирда голландиялик футболчининг трансфермаркетдаги нархи 40 миллион бўлсада, эндиликда «Реал Мадрид» бироз кўпроқ тўлашига тўғри келади.

Манба: Foot Bazza
Киритилди: 17:27, 26.06.2019.
Ўқилди: 20684 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.