«Fox Sport» нашри «ливерпул» жамоасининг супер юлдузи саналадиган Муҳаммад Салаҳдан интервью олишга муваффақ бўлди. Кичик бўлсада анчайин долзарб саволларга жавоб берган мисрлик футболчининг интервьюсини сиз азизларга илиндик.
Аниқ айта олманки, якунланган мавсум биз учун омадли бўлди. Сабаби, ўтган мавсумдаги кўплаб хатоларимизни тўғирлашни уддасидан чиқдик ва ЙЧЛда ғолиб бўлишни уддаладик. Энг қувонарлиси узоқ кутилган ЕЧЛ ғолиблигини мухлисалримизга совға қилдик. Тўғри, финалга қадар анчагина қийин йўлни босиб ўтдик. Бу мавсумдаги ЕЧЛ баҳслари ўтган йилгига қараганда анчагина оғирроқ бўлганини ҳам айтиб ўтишимиз даркор! «Бавария» клубига қарши баҳснинг жавоб учрашувида ўз кучимизга ишонган бўлсакда, бизни ички ҳавотир тарк этмаган эди. Аҳир ҳал қилувчи баҳс Германияда бўлган эдида! Боз устига гол урушимиз шарт эди ва биз буни уддасидан чиқдик.
Энг қизиғИ шундаки, бизни Католонияда йирик мағлубият кутиб турганини ҳеч ким тахмин қилмаган эди. Шу жумладан ўзимиз ҳам бу жамоадан осонлик билан ўтамиз деб ўйлаган эдик. Бир қарашда ҳисоб йирик кўриниш олган бўлсада, биз бундай мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмаган эдик. Уларнинг таркибида Месси бўр бўлсада, биз кейинги босқич учун лойиқроқ кўринган эдик. «Энфилд»да бўлган учрашувни мўъжизага қиёслаган бўлар эдим. Мен уларга ёрдам бера олмаган бўлсамда, улар ҳаммасини ажойиб уддалашди. Бу ғалаба шуни исботлаб берди-ки, «Ливерпул» ҳар доим оҳирги сонияларга қадар курашадиган клуб! Чемпионатда ҳам биз оҳирига қадар таслим бўлмасдан кураш олиб бордик, лекин бизга бироз омад етишмади. Умид қиламанки, келаси мавсумда ички биринчиликда ҳам ғолибликни қўлга киритамиз. Сабаби, жамоамиз бундай ғалабага ҳақли!
«Ювентус»га ўтишим борасидаги миш-мишлар очиғини айтсам, бироз ёқимли …
Сабаби, Роналду сингари футболчи билан бирга тўп суриш шарафли ҳолат. Мен ўз кариерамни бошлаш арафасида турган чоғларимда унинг ўйинлари мени доимо руҳлантирарди. Яшириб ўтирмайман, у билан бирга тўп суриш мен учун орзу. Боз устига Италияда тўп суриш менга ёқади. Уларда ажойиб чемпионат ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган миллионлаб мухлисар мавжуд бўлиб, бундай атмосферада тўп суриш футболчи учун қўшимча куч бағишлайди. Шундай бўлсада, менинг «Ливерпул» клуби билан шартномам бор ва «Ювентус» менга расмий таклиф билан чиққанича йўқ! Шундай экан, бу гап-сўзлар шунчаки миш-мишдан бошқа нарса эмас. Агарда «Ювентус» менга таклиф билан чиқадиган бўлса, мен жон деб уни атрофлича ўйлаб кўрган бўлар эдим.