Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Барселона" вице-президенти: "Неймар қайтмоқчи, аммо у бизга керак эмас"

Баҳо:
+1 | -1
Бўлим: ЕВРОПА

"Барселона" клубининг вице-президенти Жорди Кардонер "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарнинг каталонияликлар сафига қайтиш эҳтимоли тўғрисида гапирди.

"Менга маълум нарса шуки, "Барселона" Неймарни қўшиб олиш учун ҳеч қандай иш қилмаган, биз уни олиб келмоқчимасмиз.

Директорлар кенгаши бу имкониятни ўрганиб чиқди, аммо футболчида шундай истак бор. Неймар қайтмоқчига ўхшайди, жуда бўлмаганда, у бунга қизиқмоқда, аммо музокаралар йўқ. Бу борада ташвиш қилмаяпмиз.

Нима бўлишини билмаймиз, буни аниқлаш керак. Мени кетган ўйинчининг қайтмоқчи экани ааблантирмоқда. "Барса"да ҳам Барселонада ҳам жой кўп эмас. Сеск Фабрегас сингари, аввал кетиб, сўнг қайтмоқчи бўлган ўйинчилар талайгина.

Неймар - ажойиб ўйинчи. Аммо у ўз вақтида кетишга қарор қилди. Айни пайтда у билан боғланганимиз йўқ. Ҳозирча баҳо беролмаймиз.

Унинг кетиши билан боғлиқ мен учун ёқимсиз вазият бўлган, ҳал қилиниши лозим бўлган ишлар кўп", - дейди Кардонер.

Манба: sports.ru
Киритилди: 19:41, 27.06.2019.
Ўқилди: 12349 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.