"Малага" ярим ҳимоячиси Родриго Салазар фаолиятини расман Бундеслигада давом эттиради.
19 ёшли уругвайлик футболчи жамоага эркин агент сифатида келиб қўшилди, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Шунингдек, "Айнтрахт" футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолади.
Эслатиб ўтамиз, Салазар "Малага" тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо у ҳали асосий жамоа таркибида ўйин ўтқазмаган.