Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган"

Баҳо:
+ | -

Лига Кубоги “В” гуруҳи 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Локомотив” учрашувидан кейин матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

- Бугун биз Лига кубогидаги иккинчи учрашувимизни ўтказдик. Бугун асосан заҳирадаги ва ёш футболчиларини майдонга тушириб, уларга ўзларини кўрсатиш учун имконият бергандик. Афсуски, мағлубиятга учрадик. Бугунги баҳсда футболчиларининг имконияти чамалаб олдик. Трансферлар пайтида кимни олиб қолиш ва кимларни ижарага бериш борасида шу кунларда якуний хулосага келамиз. Бугунги натижадан қониқмадим. Лекин футболчиларимизнинг майдонда борларини бериб ўйнаганликлари таҳсинга лойиқ.

Бу мусобақа бизга керак. Бошқа футболчиларига ҳам ўйин амалиёти бериш учун ҳам турнир керак деб ҳисоблайман. Ҳар бир жамоанинг ўз режаси бўлади. “Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.ПФЛ раҳбарлари билан бу борада гаплашдик. Келаси мавсумда бу мусобақанинг ўтказиш вақтини жамоалар билан келишиб белгилашларига умид қиламиз. Балким ФИФА кунларига белгиланса яхши бўларди. Терма жамоага чақирилмайдиган футболчиларга имконият берилар эди.

“Қўқон-1912” жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Қўқонлик мухлисларга ҳам ҳурматим баланд. Улар доим жамоаларини фаол тарзда қўллаб туришади.Уларга келгуси ўйинларда ҳам омад тилайман -деди Самвел Бабаян.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 22:27, 03.07.2019.
Ўқилди: 4105 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик