"Барселона" клуби сўнгги бир ҳафта ичида 4 нафар футболчи сотди. Каталонияликлар Яспер Силлессен, Андре Гомеш, Денис Суарес ва Марк Кардонанинг трансферидан 77,4 миллион евро ишлашди.
2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳозиргача бўлган муддат оралиғида сотилган футболчилар суммаси бўйича "кўк-анорранглилар" рекорд ўрнатишди. Клуб бир йил ичида 221 миллион еврога футболчи сотди.
Сўнгги бир неча йилдан бери жамоа айнан футболчи сотиш борасида танқидларга учраётган эди. Клуб қиммат нархга ўйинчи сотиб олиб, уларни арзон нархга сотар эди. Аммо жамоага Оскар Грау ва Пеп Сегура келганидан кейин вазият ўзгарди.
Жозеп Мария Бартомеу харажатларни қисқартирди ҳамда футболчи сотишни яхшилаш орқали клуб бюджетини барқарор кўринишга келтирди.
Сўнгги бир йил ичида "Барселона" сотган футболчилар рўйхати:
Паулиньо — 50 миллионов евро ("Гуанчжоу")
Яспер Силлесен — 35 миллион евро ("Валенсия")
Йерри Мина — 30,2 миллион евро ("Эвертон")
Андре Гомеш — 25 миллион евро ("Эвертон")
Пако Алькасер — 23 миллион евро ("Боруссия" Дортмунд)
Люка Динь — 20,2 миллион евро ("Эвертон")
Денис Суарес — 12,9 миллион евро ("Сельта")
Алейш Видаль — 8,5 миллион евро ("Севилья")
Марлон — 6 миллион евро ("Сассуоло")
Хосе Арнаис — 5 миллион евро ("Леганес")
Марк Кардона — 2,5 миллион евро ("Осасуна")
Марк Кукурелья — 2 миллион евро ("Алавес")
Мунир эл-Ҳаддодий — 1 миллион евро ("Севилья")
Руис де Галаррета — 0,5 миллион евро ("Лас-Пальмас").