Зайниддин Зидан бошчилигидаги «Реал Мадрид» 8 июль санасидан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Аммо халқаро мусобақа — Америка кубоги ва 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати туфайли айрим футболчилар йиғинга кечроқ қўшилашади.
Жамоанинг янги харидлари — Лука Йович, Ферлан Менди ва Эден Азар "Қироллик клуби" сафидаги дастлабки машғулотда иштирок этишга тайёрлар. Клуб дастлабки хориж йиғинини 9 июль куни Канаданинг Монреаль шаҳрида бошлайди.
10 кунлик ўқув-машғулот йиғинидан кейин жамоа АҚШга йўл олади. "Қироллик клуби" у ерда Халқаро чемпионлар кубоги доирасида 3та учрашув ўтказади: «Бавария», «Арсенал» ва «Атлетико»га қарши.
Шунингдек, «Реал Мадрид» Мюнхен шаҳрида ўтказиладиган Audi Cup мусобақасида иштирок этади. Жамоа ярим финалда «Тоттенхэм» билан тўқнаш келса, орадан 1 кун ўтиб Зидан шогирдларини финал ёки 3-ўрин учун ўйин кутиб турибди.
"Қаймоқранглилар" 1 август куни Мадридга қайтиб, мавсумнинг бошланишига тайёргарликни давом эттиришади. Янги мавсумга қадар клуб яна битта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган.
Шунингдек, «Реал Мадрид» Мюнхен шаҳрида ўтказиладиган Audi Cup мусобақасида иштирок этади. Жамоа ярим финалда «Тоттенхэм» билан тўқнаш келса, орадан 1 кун ўтиб Зидан шогирдларини финал ёки 3-ўрин учун ўйин кутиб турибди.
Анъанавий Сантьяго Бернабеу соврини учун ўтказиладиган ўйин санасига ҳали ойдинлик киритилмади. Боиси, стадионда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
«Реал»нинг мавсумолди ўйинлари рўйхати:
12 июль — Монреалда ўқув-машғулот йиғини;
21 июль — «Бавария»га қарши ўйин (Хьюстон);
24 июль — «Арсенал»га қарши ўйин (Мэриленд);
27 июль — «Атлетико»га қарши ўйин (Нью-Жерси);
30 июль — «Тоттенхэм»га қарши ўйин (Audio Cup, Мюнхен);
31 июль — финал ёки 3-ўрин учун ўйин (Audio Cup, Мюнхен);