"Ньюкасл" ҳужумчиси Айозе Перез расман фаолиятини "Лестер"да давом эттиради.
Клуб расмий сайтининг маълумотига кўра, "Лестер" 25 ёшли испаниялик футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаганлигини эълон қилди.
Футболчининг трансфер қиймати 33 млн еврони ташкил қилди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Перез АПЛда 37 та ўйинда иштирок этиб, 12 та гол урди.