Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Александр Хомяков: «Насаф» устидан қозонилган ғалаба «чуқур»дан чиқишимизга ёрдам беради»

Баҳо:
+ | -

Лига Кубогининг 2-тур доирасидан ўрин олган “Андижон”-“Насаф” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

-Сўнгги ўйинларда кўрсатган ўйинимиз, қолаверса, чемпионатнинг сўнгги турида имкониятни бой берганимиз жамоамизга салбий таъсир кўрсатган эди. Йигитлар ҳавотирланишмоқда. Улар ўз олдиларига қўйилган мақсад сингари қадам ташлашмоқда, лекин негадир ўхшамаяпти. Бугунги учрашувда мағлуб бўлмаслик асосий мақсадимиз эди. Йигитларга 2-3 та имкониятлар содир бўлади, мана шу вазиятлардан унумли фойдаланишимиз ҳақида уқтирдим. Футболчилар ортга йўл йўқлигини тушуниб туришмоқда. Бугунги ғалаба жамоамизни чуқурдан чиқиш учун ёрдам беради. Бугун йигитлардан аввало гол ўтказиб юбормасликларини талаб қилдим. Ўйлайманки, улар талабимни бажаришди. Қайтариб айтаман, ғалабамиз ҳозирча йўқ, лекин мухлисларимиз бизга ишонишини хоҳлайман. Ҳозирги кундаги энг асосий мақсадимиз – футболчиларни стресс ҳолатидан олиб чиқиш. Шуни амалга оширсак, ҳаммаси жойига тушиб кетади. Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Стадионда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида миннатдорчилик билдираман.

- Кейинги тур “Навбаҳор” жамоасига қарши бўлади. Бу “Водий дербиси”. Водийда дерби алоҳида аҳамият касб этади. “Навбаҳор” жамоасига қарши ҳам аралаш таркиб майдонга тушадими ёки асосий таркибни майдонга туширасизми?

- Кўрамиз, футболчилар “Навбаҳор” билан ўйинга тикланиш жараёни қандай кечаркин. Ўйинга тайёр бўлган футболчиларни майдонга тушираман. Ҳужумкор футболни мухлислар яхши кўришади. Имкониятдан келиб чиқиб ҳужумкор футбол футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз. АГМКга ҳам қарши ўйинда ҳужумкор ўйин намойиш этгандик, рақиб икки марта жазолади бизни. Ўйинни ҳимоядан бошлаш керак. Шундагина мақсадга эришиш мумкин. Уй қураётганизда ҳам биринчи бўлиб уйни томини қурмайсизку, футбол ҳам шундай нарса.

- Давралар оралиғида таркибда ўзгариш бўладими?

- Албатта, ҳужумда оқсаяпмиз. Энг кучсиз чизиғимиз ҳужум. Шу боис олдинда креатив ўйин намойиш этадиган футболчиларни жалб қиламиз.

- Демак, фақат ҳужумчи олинар эканда а?

- Йўқ, нега? Ҳужумни фақат ҳужумчилар кучайтирмайди. Қанот ярим ҳимоячилар, марказий ярим ҳимоячилар ҳам ҳужум уюштирилишида катта ҳисса қўшишади.

- Жамоадаги ўзгариш неча фоизни ташкил этади?

- Ҳозир менга бу ҳақда нимадир дейиш қийин. Очиқ айтаман: клуб раҳбарияти билан бу ҳақда маслаҳатлашамиз. Совринли ўринлар учун кураш олиб боришга кеч қолдик деб ўйлайман. Шу боис, фоиз ҳисобида айтишим қийин.

- “Насаф” жамоасида спорт директори бўлиб ишлаган Николай Минчев “Андижон” жамоасига келди. Унинг келиши Сизга қанчалар ёрдам беради?

- Билишимча, бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Ҳали у бизда иш бошлагани йўқ. Келинг бу саволга жавоб беришни кейинроққа қолдирамиз. У менга қанчалик ёрдам бера олади? У менга эмас, клубга ёрдам бериш учун келмоқда. Унинг асосий вазифаси – клубни ривожлантириш.

Киритилди: 20:04, 04.07.2019.
Ўқилди: 2344 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3779]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3071]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2194]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [1972]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1718]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1710]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1481]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1355]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1314]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1309]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик