Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукндаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

Арнаутович клубини ўзгартириши мумкин

Ангилиянинг «Вест Ҳем» футбол клуби ҳужумчиси Марко Арнаутович билан бир нечта Хитой клублари қизиқиб қолди.
Футболчининг ўзи ҳам катта маош белгиланган шартномадан бош тортишни истамаяпти. «Соккер» нашрининг хабар беришича, футболчининг Хитой клубларидаги маоши ҳозирги клубиникига қараганда бир неча баробар каттароқ бўлади ва турли бонусларни ўз ичига олади.
Шундай бўлсада, «Вест Ҳем» ўз футболчисини 40 миллиондан камига сотиб юбормоқчи эмас. Чин ўлкаси вакиллари эса ҳозирча 20 миллон евро таклиф қилишди. Манбаанинг хабар беришича, томонлар шу кунларда 30 миллион атрофидаги суммага рози бўлади ва футболчи Хитой чемпионатида янги мавсумни бошлайди.

«Ливерпуль»  Ловрени сотмоқчи эмас

«Ливерпул» клубининг хорватиялик ҳимоячиси Дерек Ловрен «Милан» клуби эътибор марказида турганидан хабарингиз бор. 29 ёшлик футболчи якунланган мавсумда асосий таркибдаги ўрнини бой бериб қўйган бўлсада, клуб  унинг ҳизматларидан фойдаланиш нийятидан қайтмаяпти. Ўтган мавсумда атига 13 та учрашувда майдонга тушган марказий ҳимоячи учун курашга қўшилган «Милан» рад жавобини олди. Қўшимчасига «Ливерпул» клуби ўз футболчисини сотмаслигини расман эълон қилди.
Футболчи ва клуб ўртасида тузилган шартнома яна икки йил ишлайди.

«Лестер» янги юлдузчани тез орада машхур қилади

Ўз вақтида Дунёнинг энг иқтидорли ёш футболчиларидан бири сифатида ном қозонган Аёсе Перез тез орада «лестер» футболчисига айланади. Бугун у «тулкилар» сафига ўтиш учун сўнгги қадамини қўйди ва тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.
Футболчининг трансфери 30 миллиондан сал ошиши кутилмоқда. Аёсе Перез якунланган мавсумни АПЛнинг «Нюкасл» клубида ўтказди ва 37 та учрашувда 12 та гол киритишни уддалади.

Андер Эррара «ПСЖ» футболчиси!

Расмий сайтларнинг хабар беришича, испаниялик Андер Эррера «ПСЖ» футболчисига айланди. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бир неча кун аввал якунланган эди ва футболчи эркин агент сифатида Париж клуби сафига бориб қўшилди.
«ПСЖ» клуби устози Андердан Рабионинг ўрнини босишини кутмоқда. Трансферга оид тўлиқ янгиликни тез соатларда сайтимизда ўқишингиз мумкин.

Расман: «Виляреал» «Наполи» футболчисини харид қилди

«Наполи» клуби ҳимоячиси Раул Албиол испаниянинг «Виляреал» клуби сафига бориб қўшилди. Ҳимоячи клуб билан 3 йиллик шартнома имзолади. Унга кўра ҳимоячи 4 миллиондан ортиқроқ пул ишлаб олади.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Раул Албиол якунланган мавсумда «Наполи» сафида 20 та учрашвуда майдонга тушди ва бир бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Марсело кетади

Бразилиялик ҳужумкор ҳимоячи бошқа клубга ўтишни истамоқда. Унинг клубдаги ишлари ортга кетгани сабабли, ҳаммасини бошидан бошлаш нийятида. 31 ёшлик футболчининг хизматлари билан «Милан», «Арсенал», «ПСЖ»  «Ювентус» сингари гранд клублар қизиқмоқда.
«Реал Мадрид» Ферлен Мендини харид қилгач, катта эҳтимол билан Марселони заҳира вариянтига айлантириб қўймоқчи эди. Футболчи воқеалар ривожининг бундай кўриниш олишини истамади ва клубини ўзгартиришга қарор қилди.

«Тоттенҳем»га «Реал Мадрид» ўйинчиси керак

“Маурисио Почетино клуб раҳбаларидан «Реал Мадрид» клуби ҳужумчиси Мариано Диасни харид қилишни талаб қилмоқда”,-  деб хабар бермоқда «ОК Диарио» нашри.
Мариано Диас Зайниддин Зиданнинг режасида йўқ эканлигини ҳисобга олсак, бу трансфер амалга ошишининг эҳтимоли юқори.
25 ёшлик Доминаканлик футболчи якунланган мавсумда  атиги 13 та учрашувда майдонга тушди ва бор йўги 3 та гол киритди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:49, 04.07.2019.
Ўқилди: 11750 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.