Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Атлетико» «Барселона»га ўз нафратини изҳор қилди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» клуби ҳужумчи Антуан Гризманн ва «Барселона» борасида баёнот билан чиқди.

«Барселона» президенти Жозеп Мария Бартомеу томонидан футболчимиз Антуан Гризманн борасида берилган баёнот юзасидан «Атлетико» қуйидагиларни маълум қилади.

"Антуан Гризманн 14 май куни мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этмоқчи экани ҳақида Мигель Анхель Хиль, Диего Симеоне ва Андреа Бертага ўз қарорини маълум қилди.

Орадан бирт неча кун ўтиб, «Атлетико»га шу нарса маълум бўлдики, «Барселона» ва ўйинчи март ойида — «Ювентус»га қарши жавоб ўйинидан кейин ўзаро келишувга эришган.

Бартомеунинг бугунги баёноти борасида шу маълум қиламизки, кеча Мигель Анхель Хиль ва «Барселона» бош директори Оскар Грау ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув давомида "Барса" вакили футболчининг шартномасида кўрсатилган 120 миллион евро миқдоридаги товон пулини тўлашни кечиктиришни сўради. Табиики, «Атлетико» бунга рад жавобини берди. Боиси, «Барселона» ва футболчи «Атлетико» ва унинг мухлисларини ҳурмат қилмади.

Буларнинг барчасидан келиб чиқиб, «Атлетико» футболчи, унинг агенти ҳисобланган опаси ва адвокатидан шартнома бандларига амал қилган ҳолда кейинги якшанба куни клуб базасига ташриф буюришни ҳамда бошқа футболчилар билан бирга мавсумга тайёргарликни бошлашни сўради.

Мазкур баёнот орқали «Атлетико» иккала томонга, айниқса, "Барселона" ўзининг нафратини изҳор қилишни истайди. Бу жамоа мавсум давомида футболчи ва «Атлетико» ўртасида муносабатнинг ёмонлашишига сабабчи бўлди», – дейилади «Атлетико» баёнотида.

Манба: soccernews.ru
Киритилди: 23:35, 05.07.2019.
Ўқилди: 20674 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.