Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Қизил карточка ҳақида Месси нималар деди?

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Копа Америка» мусобақасининг 3- ўрин учун бўлган баҳсида Аргентина ўзи учун энг ноқулай бўлган рақиб Чилини мағлубиятга учратди ва ҳақли равишда бронза медалларига эга чиқди. Шундай бўлсада, учрашув мобайнида ҳакамлар бир нечта жуда қўпол ва баҳсли қарорлар қабул қилишгани кишини ҳайрон қолдирди. Айнан шу воқеага Месси ўйиндан сўнг қандай фикр билдиргани билан қизиқдик.

Артуро Видал

Бугун биз бу мусобақадаги энг оғир учрашувни ўтказдик. Месси ҳақида эса узоқ гапириш мумкин. У жамоаси учун 40 дақиқа ҳаракат қилган бўлсада, жуда фойдали ўйинчига айланди. Баъзан ҳимоячилар Мессига қарши жуда қўпол ўйнашга урунишади. Сабаби, уни бошқачасига тўхтатиб қолишнинг иложи йўқ. Бу учрашув олдидан икки терма жамоа ҳам чемпионлик учун курашдан чиқиб кетган ва кайфият ҳам шунга яраша эди. Медел ва Месси ўртасидаги кичик жанжал Лео учун биринчиси эмас. Яна қайтараман, уни тўхтатиб қолиш жуда мушкул. Шу сабабдан ҳимоячилар мана шундай услубдан фойдаланишга мажбур бўлишади. Ўйлашимча, ҳакам вазиятга тўғри ёндоша олмади. Ҳақиқат ҳам шу - бу мусобақадаги ҳакамлик меъёрида эмас. Бу мусобақада ВАРдан фойдаланиш учун аввал уни ишлатишни билиш керак. Энг кулгулиси улар бундан техникадан фойдаланишни билишмайди. Нақадар паст савиядаги ҳакамлик! Бу икки йигит майдонни тарк этмаслиги керак эди. Ахир улар жамоа сардорларику! Улар майдонда қолишганда, бу учрашув жуда томошабоп ўйинга айланган бўлар эди.

Агуэро

Биз ғалаба қозонган бўлсакда, бу Месси учун аламли ғалабага айланди. У бугун майдонда бор кучи билан тўп сурмоқчи, мухлисарнинг кўнглини кўтаришни нийят қилган эди. Афсуски, ҳакамлар бу сафар ҳам бизга панд берди. Энг қизиғИ шундаки, воқеа пайтида Месси ўзини жуда босиқ тутди ва Меделнинг провакациясига учгани йўқ. Ҳакам эса, ҳудди шуни кутиб тургандек, бирданига икки футболчини майдондан ҳайдади. Меделга бўлган ҳурматимни салқалган ҳолда шуни айтишим керак-ки, таркибингизда Месси бўлмаса бу бошқача кўриниш демакдир. Меделнинг йўқлигини эса сезганим ҳам йўқ. У ўзи майдонга айнан шу мақсадда тушган кўринади. Уни табриклашимиз мумкин. Нега дейсизми? У ўз вазифасини аъло даражада уддалади!

Месси

Нималар бўлганини ҳаммангиз кўрдингиз. Бу футбол эмас, шунчаки шармандали ҳолат!  Агарда масхарабоз ҳакамлар турнирга қўйиладиган бўлса, бошқа иштирок этишдан маъни йўқ. Футболни озгина тушунадиган инсонлар ҳам Бразилия яшил майдонларида ўтаётган мусобақада нималар бўлаётганини дарров тушуниб олишади. Мен бундай ёқимсиз ҳолатлар ҳақида сўзлайвериб ҳам чарчаб кетдим. Бу қитъанинг ҳакамлик даражаси йўқолиб кетиш арафасида турибиди! Ўйлашимча, уни қутқариб қолишнинг сира иложи йўқ! Энг ачинарлиси шундаки, бундай савиядаги ҳакамлик мусобақанинг обрўсига сезиларли даражада путур етказмоқда. Тўғриси, мусобақа ҳакамлари билан бўлаётган сирли воқеалар ҳақида қитъа федерацияси тафтиш ўтказиши зарур. Акс ҳолда, кейинги мусобақада ўзини ҳурмат қиладиган бирорта футболчи иштирок этмайди!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:59, 07.07.2019.
Ўқилди: 14552 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [3467]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3083]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2872]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2470]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2373]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2337]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2329]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2150]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2022]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.