Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-тури доирасидаги «Пахтакор» – «Локомотив» (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Самвел Бабаян ўз фикрларини билдирди.
– «Пахтакор»ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. «Қўқон-1912» ва «Пахтакор»га Лига Кубогида максимал натижага эришишларини тилайман.
Бугун таркибимизда ёшлар кўп эди. Ушбу мусобақада ёшларимизни синаб олдик. Бугун маҳорат бобида рақибга ютқаздик, аммо курашишда рақиблардан кам бўлмадик. «Локомотив» ёшлар жамоаси U-21 биринчилигида пешқадамлик қилмоқда, бироқ Азизбек Амоновни ҳисобга олмаганда ҳеч ким олимпия терма жамоасига чақирув олмагани қизиқ.