Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Бир ойда икки клубга ўтган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Футбол оламида трансферларнинг ўрни беқиёс. Футболчилар янги клубга ўтгач, клубда иложи борича узоқроқ қолишга урунадилар. «Танганинг икки томони бор» деганларидек, айрим футболчилар борки, қисқа муддат ичида бир неча бор ўз клубини ўзгартиришларига тўғри келган. Бугун футболда кам учрайдиган ана шундай воқеалар  қурбонлари ҳақида сўз боради.

Мартин Демичелис

Аргентиналик ҳимоячи 2013-йилнинг ёзида «Малага» дан  «Атлетико Мадрид» клуби сафига ўтади. Энг қизиғИ шундаки, Мартин «матрасчилар» сафида бирорта учрашувда майдонга тушмайди. Ўша йилнинг 1-сентабр санасида Ангилиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтиб кетади. Бу трансфер унинг кариерасидаги энг омадли қарорлардан бири бўлди. Сабаби, у икки бор АПЛ чемпиони ва бир неча бор кубок соҳибига айланади.

Футболчи билан «Малага»да бирга ишаган Мануэл Пеллегрини уни «шаҳарликлар» сафига чорлайди ва футболчи бу чақирувни қабул қилади. Воқеаларнинг ривожи бундай кўриниш олишидан «Атлетико Мадрид» ҳам манфаатдор бўлади ва футболчини сотиш ортидан 5 миллион евро ишлаб олади.  Шундай қилиб Мартин Демичелис «Атлетико Мадрид»нинг 51 кунлик футболчиси сифатида тарихда қолди.

Роберто Айяла

«Валенсия» клуби сафидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг эътиборини қозонган ҳимоячи 21-аср бошида дунёнинг энг кучли ҳимоячилардан бири эди. «Валенсия» сафида 2 бор «Ла Лига»да ғалаба қозонган футболчи 2007-йилда «кўршапалаклар» билан шартнома борасида келиша олмайди ва «Вильяреал» клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади. Афасуски, у янги жамоасида бирорта учрашувда майдонга тушмайди ва июнь ойида Испаниянинг бошқа бир клуби «Сарагоса» таркибига 6 миллион евро эвазига ўтиб кетади.
Энг ачинарлиси шундаки, бу трансфер ҳимоячининг ҳаётида қора кунларнинг бошланишига сабаб бўлади. Қаҳрамонимиз 45 кунгина тўп сурган «Вильяреал» чемпионатда кумуш медалга эга чиққан бўлса, «Сарагоса» 18-ўрин билан пастки лигага тушиб кетади.

Александр Кокорин

Москванинг «Динамо» клуби ҳужумчиси Александр Кокорин 2013-йилнинг  10-июль санасида  Россиянинг «Анжи» клуби сафига ўша давр учун рекорд сумма 19 миллион евро эвазига бориб қўшилади.
«Анжи» клуби эгаси саналадиган Сулаймон Каримов томонидан ҳарид қилинган футболчи ҳам бирорта учрашувда майдонга туша олмайди. Гап шундаки, майдондаги қўпол ҳаракати учун футболдан бир неча ойга четлатилган футболчи янги клуби сафидаги илк машғулотларидаёқ кичик жароҳат олади ва клуби учун бирорта учрашувда майдонга туша олмайди. Орадан 37 кун ўтиб 16-август санасида эса, Сулаймон Каримовнинг режалари ўзгаради ва у  катта маош олувчи футболчиларни бирин-кетин сотиб юборишни бошлайди. Қаҳрамонимиз ҳам айнан ўша санада собиқ жамоаси томонидан қайта харид қилинади. Албатта, сотилган суммасидан анчагина каттароқ нарх эвазига.

Ҳакан Якин

Шветсариянинг «Базел» клуби ҳужумчиси Ҳакан Якин 1,6 миллион евро эвазига «ПСЖ» клубига ўтади. У янги жамоасида Роналдинонинг ўрнини босиши талаб этилган эди. Афсуски, «ПСЖ» клуби футболчини тиббий кўрикдан ўтказиш чоғида жароҳат бор эканлигини қайд этади ва футболчи жарроҳлик столига жўнатилади. Бу воқеа «ПСЖ» клубининг ғазабини қўзғатади. Гап шундаки, футболчи жарроҳлик столидан чиққач, бир неча ой мобайнида футболдан четда қолиши талаб этилар эди. Бундай футболчини ўз таркибида кўришни истамган «ПСЖ» футболчи билан шартномани бекор қилади ва ўз пулларини ортга қайтариб олади. Якин эса 30 кун давомида «ПСЖ» футболчиси сифатида оммага таништирлиган бўлсада, ортга қайтишга мажбур бўлади.

Кристиан Виери

Ўз фаолияти давомида 14 бор клубини ўзгартирган қаҳрамонимиз фақатгина «Интер» клубидагина бир мавсумдан ортиқроқ тўп сургани билан кўпчиликнинг ёдида қилган бўлса, ажаб эмас. 2006-йилда футболчи «Монако» сафига бориб қўшилади. Францияда ярим мавсум тўп сурган футболчи эркин агент сифатида «Сампдориа» клубига ўтиб кетади. Афсуски, Кристиан  янги жамоасида илк машғулот куниёқ жанжал кўтаради ва футболчиларни дангасаликда айблайди. Орадан 30 кун ўтиб у Италиянинг бошқа бир клуби «Аталанта» сафига бориб қўшилади. У янги  жамоаси билан бир мавсум учун шартнома имзолган бўлсада, атиги 7 та учрашувда майдонга тушади ва 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:38, 09.07.2019.
Ўқилди: 5926 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.