Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Москвада Россия ва Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Токио Олимпиадаси бошланишига ҳам деярли 1 йил вақт қолди. Ушбу муддат оралиғида терма жамоа аъзоларини мусобақага пухта тайёрлаш ҳар бир Миллий олимпия қўмиталарининг олдида турган энг асосий вазифа ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси олдида ҳам ана шундай масъулиятли вазифа турибди. Олдинда турган катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш учун энг спортдаги энг илғор мамлакатлар билан ҳамкорлик ишлари талаб этилади. Айни пайтда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов Москва шаҳрида бўлиб турибди ва ушбу ташриф доирасида бугун Россия олимпия қўмитаси раҳбари Станислав Поздняков билан расмий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув мобайнида ҳар икки ташкилот раҳбарлари кенг доирадаги ўзаро ҳамкорлик борасида суҳбат олиб боришди. Унга кўра, бир қатор спорт турлари бўйича қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, биргаликда спорт тадбирларини ташкил қилиш, спорт тиббиёти, фармакология масалаларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Шунингдек, Сочи ва Кисловодскдаги спорт базаларида терма жамоамиз вакилларининг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, спорт университетларидаги профессор ўқитувчиларнинг малака ошириши борасида келишувга эришилди.

Ташриф давомида Рустам Шоабдураҳмонов Россия олимпия қўмитаси фаолияти билан яқиндан танишди. Қўмита қошида ташкил этилган Инновацион марказни бориб кўрди. Ўзбекистон МОҚ раҳбарига Москва сафари давомида Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков ҳамроҳлик қилмоқда.

Эртага, 10 июль куни ҳамкорлик доирасида Россия спорт вазири Павел Колобков билан ҳам учрашув белгиланган.

Манба: Olympic
Киритилди: 22:59, 09.07.2019.
Ўқилди: 1887 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12489]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11993]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5978]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5809]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5086]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2979]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2152]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2059]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1953]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1942]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.