Кириш Регистрация
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия 5-0 Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар
25/06 03:00 Шотландия - Бразилия
25/06 03:00 Марокаш - Гаити
25/06 06:00 Чехия - Мексика
25/06 06:00 ЖАР - Жанубий Корея

Яна бир ўзбек боксчиси жиддий рақибга қарши чемпионлик камари учун рингга чиқади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Олимжон Назаров (18-5, 11 КО) 25 август куни чемпионлик камари учун жангга чиқади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 33 ёшли боксчи 25 август куни филиппинлик Иван Сорианога (20-2-1, 10 КО)қарши рингга кўтарилади. Мазкур жанг WBO International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров айни вақтда Жанубий Кореянинг Cocky Buffalo промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда. Сўнгги марта у 16 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида грузиялик Мишико Шубитидзени (11-14-2, 4 КО) биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Маълумот учун, Иван Сориано анча машҳур боксчи бўлиб, айни вақтда у биринчи ўта енгил вазн тоифасида IBF рейтингида 10, WBO рейтингида 11-ўринда бормоқда. Сориано Назаров билан жангда ўртага қўйилган камар учун бир марта рингга чиқиб мағлубиятга учраган.

Киритилди: 21:20, 11.07.2019.
Ўқилди: 3632 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик