Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Жереми Толян фаолиятини Италияда давом эттиради.
24 ёшли футболчини “Сассуоло” бир йил муддатга ижарага олди. Бу ҳақда Италия клубининг расмий сайти хабар тарқатди.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум Толян “Селтик”да ижарада ўйнади ва бор йўғи 10 та ўйинда майдонга тушди.