Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Хуршид Тожибоев: “Бу йилги баҳслар шиддатли кечмоқда”

Баҳо:
+ | -

Суперлига клублари қошида футзал жамоалари ҳам фаолият юритади. Айни пайтгача футзал бўйича XXIII Ўзбекистон чемпионатида биринчи босқичнинг 6та тур баҳслари бўлиб ўтди ва жамоалар августга қадар танаффусга чиқишди. “Навбаҳор” футзал жамоаси биринчи босқични 6-ўринда якунлади.

Наманганликлар ўтказилган 16та ўйиннинг 7 тасида ғалаба қозониб, 2та баҳсда дурангга имзо чекишди ва 7та учрашувда мағлубиятга учрашди. Футзал жамоамизнинг тўплар нисбати: 52:64ни, очкоси эса 23 тани ташкил этмоқда.

Биз - “Навбаҳор” футзал жамоаси бош мураббийи Хуршид Тожибоев билан футзалчиларимизнинг жорий мавсумдаги иштироки борасида клубимизнинг расмий веб-сайти учун махсус суҳбат уюштирдик.

- Футзал бўйича Ўзбекистон XXIII чемпионатининг биринчи босқич баҳслари ўз якунига етди. Футзал жамоамизнинг жорий мавсумдаги иштироки хусусида нима дея оласиз?

- Футзал бўйича мамлакат чемпионати ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, бу йил ҳудудий тарзда ўтказилмоқда. Ҳар бир турдан 3 ёки 4 тадан ўйинлар ўрин олган. Тур ўйинлари Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси ҳамда Жиззахдаги “Сўғдиёна” спорт мажмуасида ўтказилди. Албатта, учрашувларнинг ҳудудий тарзда ўтказилиши футзал жамоалари учун молиявий тарафдан анча қулай бўлди.

Шунингдек, баҳслар ҳам ўтган йилга қараганда, анча кескин курашлар остида ва шиддатли тарзда кечмоқда.

Таъкидлаш жоизки, жорий мавсум арафасида амалга оширилган селекция ишлари, ўз самарасини бермоқда. “Навбаҳор” тажриба ва ёшлик шижоатини уйғунлаштирган ҳолда, ўйин намойиш этяпти.

Биринчи босқич баҳсларини 6-ўринда якунлаганимизни ҳар ҳолда, ижобий натижа деб биламан.
- Ортда қолган ўйинлардан қайсиниси сизда ижобий таассурот қолдирди?

- Таъкидлаганимдек, жорий мавсум баҳслари анча шиддатли кечмоқда. Албатта,
2-3та етакчилар, жумладан, АГМК, “Пахтакор” ва “Локомотив”ни ҳисобга олмаса, қолган жамоаларнинг кучи деярли тенг. Жумладан, шогирдларим “Сўғдиёна” (2:1), “Динамо” (4:3), “Бунёдкор” (5:3, 3:2), “Металлург” (5:2), “Бухоро” (5:1) ҳамда “Нефтчи” (8:3) жамоаларига қарши кечган баҳсларда ажойиб ўйин намойиш этиб, ўша баҳсларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Айни пайтда турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган “Насаф” билан жанговар 3:3 ҳисобидаги дурангга эришишди. Мазкур баҳслар менда яхши таассурот қолдирди.

Ўз навбатида айтиш жоизки, айнан ажойиб ўйинлари эвазига жамоамизнинг 3 нафар футзалчиси – ҳимоячи Исохон Ибрагимов, ҳужумчилар Ҳусанхон Ғаниев ҳамда Аҳмадхон Мамадалиев Баҳодир Аҳмедов мураббийлик қилаётган, футзал бўйича Осиё чемпионати – 2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси йиғинига чақирилишди ва айни пайтда йиғинда иштирок этишмоқда.

Албатта, футзал жамоамизнинг ушбу муваффақияти, шу жумладан, 3 нафар шогирдимнинг Ўзбекистон футзал жамоасига жалб этилишида жамоамизга қулай шарт-шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Бахтиёр Исакджанович Усмановларнинг муносиб ҳиссалари бор. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Биз уларнинг ишончларини оқлаб, жорий мавсумда кучли бешликдан жой олиш учун кураш олиб борамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 08:20, 12.07.2019.
Ўқилди: 4184 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.