Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ўзбекистон терма жамоаси меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги Жаҳон кубогига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Польшада меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Унда Жамшид Асадов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Жаҳон кубоги баҳсларининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "C" гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Испания, Вьетнам, Россия, Латвия, Словения, Беларус терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Бугун тонгда терма жамоамиз вакиллари Польшага йўл олди. Терма жамоа бош мураббийи Жамшид Асадов сафар олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди:

- Терма жамоамиз меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида Жаҳон кубогида иштирок этиш учун Польшага йўл олмоқда. Барчадан бизни қўллаб-қувватлашини ва дуо қилиб туришларини сўрайман. Бу бизга янада куч беришига аминман. Биз ҳам ўз навбатида бутун халқимизнинг ишончини оқлашга ва барчани ғалаба билан хушнуд этишга уринамиз. Мақсадимиз – чемпион бўлиб қайтиш, - деди мутахассис.

Манба: Ufa.uz
Киритилди: 10:46, 12.07.2019.
Ўқилди: 3639 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.