Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

Бразилиялик футболчилар Мессини танқид қилишди

Баҳо:
+1 | -

Лео Месси томонидан «Копа Америка» мусобақаси ва мезбонларнинг ғалабаси айтилган сўзлар футбол оламида катта шов-шувга сабаб бўлди. Аргентиналик футболчининг интервьюси кўплаб бразилиялик футболчиларнинг ғазабини қўзғатди ва улар ҳам ОАВ воситалари орқали жавоб қайтаришди. Бугун ана шундай интервьюларнинг бир нечтасини эътиборингизга тақдим этамиз.

Тите

Мен «Ўзга сайёралик» деб атайдиган футболчи бироз бўлсада, ўзини ҳурмат қилиши лозим. Ҳар қандай мағлубиятни тўғри тушуниш ва уни ҳазм қила билиш керак. Доим ҳар бир сўзингизга эътибор қаратишингизни илтимос қиламан. Месси ўз сўзлари билан буюклигига раҳна солди. Биз Аргентина термасига қарши тоза футбол намойиш этдик. Ортиқча гапга хожат йўқ!

Маркиньос

«Барселона» жамоасидаги унинг ишлари аъло даражада кетмоқда. Бу тахсинга лойиқ. Мен унинг ҳеч қачон учрашувлардан сўнг бундай интервью берганини кўрмаган эдим. У енгилди! Буни факт эканлигини тан олишнинг айти пайти. Мағлубиятга учрашни ҳам билиш керак.
 
Марсело

Мен Месси билан бир неча йилдан бери рақиб сифатида тўп сурган бўлсамда, у томонидан бирор маротаба бундай сўзларни эшитмаган эдим. Агарда бу мусобақа Жанубий Американинг бошқа бир давлатида бўлганида ҳам бу таркибимиз билан чемпионлик биздан бошқасига насиб этмаган бўлар эди. Мен мана бир неча йилдан бери термага чақирилаётган бўлсамда, бундай кучли Бразилия термасини кўрмаган эдим. Бизга ўз уйимизда бўлган мундиалда Эвертон, Жезуз, Алисон сингари ёш иқтидорлар етишмаган эди. Ҳозирда Бразилиянинг исталган позициясида кучли рақобат мавжуд бўлиб, бу ёш йигитларни ишлашга ундамоқда. Бразилия авлодлар алмашинувини бошдан кечириб бўлди. Аргентинада эса, бу энди бошланмоқда. Месси буни тўғри тушуниши ва бунга кўникма ҳосил қилиши керак.

Эвертон

Тан олиш лозим, биз Аргентинага қарши учрашувда катта куч йўқотдик. Бу мусобақада ҳатто Парагвай билан бўлган учрашув давомида ҳам асабларимиз жиловланган эди. Мессига қарши баҳсда эса биз сўнгги дақиқаларда 2 : 0 ҳисобида олдинда борган бўлсакда, ҳавотирда тўп сурдик. Ўша баҳс олдидан Тите бизга бу учрашувдаги ғалаба чемпионликка тенг деган эди. Биз буни уддаладик ва охирида чемпионликни қўлга киритдик.  Месси томонидан айтилаётган сўзлар барчаси ҳиссиёт билан айтилди. У буюк футболчи ва у каби туғма футболчилар қизишиб кетгандагина бундай интервью бериши мумкин. Шуни аниқ айта оламанки, бутун бошли мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтди ва Бразилия хақли равишда чемпионликка эришди.

Тиаго Силва

Баъзан мағлубиятлардан сўнг, айбни доим атрофдагилардан қидиришга урунамиз. Биз «Барселона»га 1 : 6 ҳисобида енгилганимизда ҳакамлар жуда кўп таъсир ўтказишга урунган бўлсада, биз мағлубиятни мардларча тан олган эдик. Ҳурмат сақлашимиз лозим эди. Бежизга Бразилия беш бор ЖЧда ғолиб чиқмаган. Бу ғалабаларнинг барчаси офисларда эмас, яшил майдондаги ўйинлари эвазига қўлга киритилган соф ютуқ десак, адашмаган бўламиз.

Казимиро

Кимнинг оғзи бўлса, унинг сўзлашга ҳаққи бор. Мен ҳакамлар борасида ҳеч нарса демоқчи эмасман.  Фақат шуни айтишим шартки, улар қўлларидан келганича шаффофликни таъминлашга ҳаракат қилишди. Шу ўринда Перу термасини ажойиб иштирок билан табрикламоқчиман. Аргентина мағлубиятга учраса, Месси доимо айбдор излайди. У «Барселона» тарихидаги энг кучли футболчи бўлсада, терма жамоада ҳеч нарсага эриша олмади. Унинг терма билан бирорта совринга эга чиқишига ишониш қийин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:03, 13.07.2019.
Ўқилди: 7447 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.