«Реал» ҳавбеки Эден Азар 23-рақамни танлашга қарор қилди. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда.
Нашрга маълум бўлишича, бельгиялик вингернинг бу рақамни танлаши замирида унинг баскетболга бўлган қизиқиши ётибди. NBA афсонаси Майкл Жордан ҳам айнан 23-рақамда ўйнаган, баскетболнинг ҳозирги юлдузларидан ЛеБрон Жеймс ҳам шу рақамли футболкани танлаган.
Маълумот учун, «бланкос»нинг яқин тарихида 23-рақам Дэвид Бекҳэм, Месут Ўзил ва Иско каби футболчиларга тегишли бўлиб келган.