Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Антуан Гризман матбуот анжуманида нималар деди?!

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Барселона» футбол клуби Антуан Гризман трансферини эълон қилди. Футболчини таништириш мақсадида ташкиллаштирилган матбуот анжуманида франциялик футболчи томонидан айтилган сўзларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Биринчидан мен «Реал Сосьедад» клубига раҳмат айтмоқчиман. Улар менга катта футболда илк шартномани таклиф қилишган. Бундан ташқари, «Атлетико Мадрид» ва Симионега ўз ташаккуримни изҳор қилмоқчиман. Улар мени «Барселона» футболчиси деган мақомга кўтарилишимда ёрдам беришди. Мен бу ерда ҳамма нарсага тайёр бўлганим учунгина турибман! Янги чақирувга мардларча жавоб қайтара олишимга ишончим комил. Бу клубда ўз ўрнимни топмоқчиман. Бундан ташқари, «Ла Лига», Кубок ва ЕЧЛда зафар қучишни истайман. Ўтган мавсумда «Барселона»га  ўтмаганимга  етарлича сабаблар мавжуд. Улардан энг каттаси оилам янги шаҳарга кўчиб ўтишга тайёр эмас эди. Энди ҳаммаси ўз жойида ва катта ғалабалар учун тайёрман. Абидал ва Валверде билан суҳбатлашиб олишга улгурдим. Биласизми, мени иккита кумирим бор. Улардан бири Леброн Жеймс бўлса, иккинчиси Леонел Месси. Янги жамоамда қайси позицияда ўйнашга тўғри келсада, мен буни хурсандчилик билан қарши оламан. Бу жамоанинг ўйинларини томоша қилиб турар эдим, бугун эса  унинг аъзоси эканлигимдан мамнунман. Мен доимо ўйиндан лаззат олиб тўп сурадиган қувноқ йигитман. Умид қиламанки, янги жамоамда тезда мослашиб кетаман. Умид қиламанки, янги жамоадошларим билан олдимга қўйган мақсадларнинг ҳаммасини забт этаман. Тезроқ Дембеле ва Умтити билан кўришгим келяпти. Улар менинг энг яқин дўстларимдан бири.

Месси билан бир жамоада тўп суриш бу ҳақиқий бахт. У менинг фарзандларим  ва уларнинг фарзандлари учун ҳам афсонавий футболчи бўлиб қолаверади. У Леброн Жеймс сингари тарихда қолади. Тўғриси, Месси ва янги жамоам билан тезроқ бир машғулот ўтказиш ниятидаман. Бу клубга келганимдан хурсандман ва қолганларни ҳам хурсанд қилишдан умидворман.
Қолган траснферлар ҳақида бир нима дея олмайман. Бу футболчи ўйлаши керак бўлган нарса эмас. Бу ҳақида мураббийлар штаби бош қотиргани маъқул. Неймарнинг трансфери борасида фақат ОАВ орқали эшитдим. Ўйлашимча, бу трансфер амалга ошмайди. Бундай саволларни яхшиси трансфер билан шуғулланадиган инсонларга берганингиз мақул.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:16, 15.07.2019.
Ўқилди: 9966 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.