Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Луис Суарез ҳаммани қизиқтирган саволларга жавоб берди 2-қисм

Баҳо:
+ | -

Ваъда қилинганидек Интервьюнинг иккинчиси қисмини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Италия терма жамосига қарши учрашув ва ҳимоячини тишлаб олганинг ҳақида тўхталиб ўтсанг…

Тўғриси, бу ҳақида жуда кўп сўрашган бўлсада ,  сира жавоб беришни истамайман. Ўша паллада нима бўлганини тушуна олмай қолдим. Бир лаҳзага ҳаммаси ёдимдан кўтарилиб кетди. Энг ачинарлиси орадан 10 дақиқа ўтиб биз ҳисобни очган бўлсакда, мен қувона олмадим. Ҳаёлимда фақат ва фақат қилган ишимнинг таъсири қандай бўлиши чарх ураётган эди. Менга ўша учрашувдаги ғалаба татимади. Ўйиндан сўнг бизни мухлисларимиз қарсаклар билан кузатиб қўйди. Албатта, биз дунёнинг икки гранд терма жамоаларини гуруҳда қолдириб кейинги босқичга чиққан эдик. Ўйиндан сўнг аёлим билан суҳбатлашдим. У менга «нималар қилиб қўйдинг?»,- дея ғалати қаради. Тан олиш лозим, аввалига сира ўзимни кечира олмадим. «Йўқ, мен ҳеч нарса қилмадим»,- деганча йиғлаб юбордим. Кийиниш хонасидаги йигитлар тинимсиз қўл телефонлари орқали воқеа атрофидаги гап-сўзларни ҳавотир билан ўқишга тушиб кетишди. Мен эса индамай жим ўтирар эдим. Биласизми, қилиб қўйган ишим учун жуда қаттиқ афсус чексамгина шундай холатга тушиб қоламан.

ЖЧ арафасида сен «Барселона» билан музокараларни бошлаган эдинг. Бу воқеа янги клубга ўтишингга ўз  таъсирини  ўтказишидан чўчимадингми?

Ҳа албатта, биз музокараларни бошлаган чоғимизда мундиалга оз фурсат қолаётган эди. Бўлиб ўтган воқеадан сўнг  мени кучли қўрқув қамраб олди. Наҳотки орзуйимга бир қадам қолганида қоқилсам?
Эртаси куниёқ мени ЖЧ учрашувларидан четлатишди. Ўша куни кечгача ҳудди аҳмоқлардек кўчада юрдим. Сўнг тунда «Барселона»спорт  директорига қўнғироқ қилиб клуб мени сотиб олиш фикридан қайтмадими деб сўрадим. Бунга ишониш қийин бўлсада, ҳаммаси шундай бўлган. Гўшакдан меҳрибон овоз қўрқмаслигимни ва улар мени ҳарид қилиш фикридан қайтмаганини айтганида ўзими тутиб тура олмадим. Ўша куни турмуш ўртоғим иккимиз роса кўз ёш тўккан эдик. Мен кўзларимда ёш билан фақат бир сўзни қайтарар эдим – «Улар мени қабул қилишди! Улар мени қабул қилишди!»
Шунчалар катта хато қилган бўлсамда улар менга ишонишда давом этишди ва мени жамоа сафига қўшиб олишди. «Барса» мени жуда илиқ кутиб олди ва ўз меҳрини аямади. Мен бу кунларни сира унутмайман.

«Барселона» йигитлари жуда иноқ деган гапларни кўп эшитганмиз. Ҳўш сизларда футболчиларни лақаб билан чақириш мумкинми?

(кулади) ОчиғИни айтсам, шунақаси бўлиб туради. Мен йигитларнинг лақабларини сизларга айта олмайман. Бу жамоадошларимга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.
Ундай бўлса, ўзингни лақабинг ҳақида ?
(кулади) Шунақаям ёқимсиз савол бўладими?! Майли, яхшиси ўзим ҳақимда айтаман. Мени жамоада Лео ва Пике баъзан бақалоқ деб чақиришади. Бу лақабни клубдаги ёш ўйинчилар айтишга журат эта олишмайди. Фақатгина дўстларим яқин олиб ҳазил қилишлари мумкин. Акс холда, мени жахлим тез (кулади)

Уругвайни бир неча йиллардан бери Оскар Табарез бошқариб келмоқда. Унинг ғалабаларининг  сири нимада?

У деярли 10 йилдан бери терма жамоамизни бошқариб келмоқда. Маэстронинг жамоамиз учун қилган ишлари таҳсинга сазовор. Уни бизда шундай аташади. Уругвай халқи учун маэстро чинакам қахрамон. Футболчилар унинг ҳар бир сўзини қонундек қабул қилишади. Айниқса, ёш футболчилар у билан соатлаб сўзлашиб ўтиришни ёқтиришади. Унинг атрофидаги ҳамма нимадир ўрганиш илинжида. Шахсан менинг фикримча у Уругвайдаги энг ҳурматга лойиқ инсон. Бизда терма жамоа ёмон учрашув ўтказса ҳеч ким уни танқид қилмайди. Ҳеч  ким у ҳақида мақола ёзмайди. Шунчаки, бирлашиб муаммони ҳал қилишга урунишади.
Маэстро мени ўспирин чоғимдан бошлаб тарбиялаб футболчи қилиб етиштирди. Ҳар бир трансферимдан аввал мен билан маслахатлашади. Айниқса, 2014-йилдаги мундиалдаги кўнгилсизликдан сўнг менинг четлатилишимни бироз қисқартириш учун ФИФА ҳодимлари билан учрашганида унга рад жавобини беришгач, шу ташкилотдаги мансабдор ўрнини топшириб юборди ва бошқа ФИФА қўмитасида ишламади. Бу ҳеч нарсани ўзгартирмаган бўлсада, менинг кўнглимни тоғдек кўтарган эди. Маэстро мен умрим давомида эришган ҳамма ютуқларимнинг асосичиси сифатида хотирамда абадий қолади.

Эдинсон Кавани билан тенгдошсизлар. У ҳақида фикринг қандай

Биласанми, биз иккимиз ҳам Уругвайнинг Салта шаҳриданмиз. 2007-йилдан бери Уругвай учун бирга тўп сурамиз. Ўйлашимча, халқимиз ундан жуда мамнун. У Уругвай футболи номини бутун Европада оқлаб келмоқда. Биз шу кунга қадар елкама-елка туриб кўплаб муаммоларни ҳал этганмиз. Кейинги мундиалда 35 ёшда бўлсакда, бирга тўп суриш ниятимиз бор!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев таржима қилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:09, 15.07.2019.
Ўқилди: 4654 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.