Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Шахмат. Эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига ўз ниҳоясига етди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида шахмат бўйича эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати Олий лига ўз ниҳоясига етди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз шахмат федерацияси ва бир қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган чемпионатда, юртимизнинг энг кучли 13 нафар шахматчиси ғолиблик учун ўзаро дона сурдилар.

13 тур давом этган чемпионатда Марат Жумаев, Нодирбек Яқуббоев, Нодирбек Абдусаттаров, Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Саидалиев ва Жавоҳир Синдоров каби шахматчиларимиз қолган рақибларидан ўз тажрибалари ва ўзгача ўйин услублари билан ажралиб турди.

Кескин ва муросасиз ўтган баҳсларда 10 очко тўплаган Жавоҳир Синдоров шоҳсупанинг биринчи поғонасидан жой эгаллади. Иккинчи ҳамда учинчи ўрин бир хил 8,5 очко тўплаган Н.Ёқуббоев ва Н.Абдусатторовга насиб этди.

Ўзбекистон шахмат федерация матбуот хизматининг берган маълумотига кўра, биринчи ўринга 8.700.000 сўм, иккинчи ўринга 6.000. 000 сўм, учинчи ўринга 3.500.000 сўм пул мукофоти берилди ва умумий бўлиб 13 шахматчидан юқори 8 ликка кирганлар пул мукофотлари билан тақдирландилар. (4-ўрин - 2 миллион, 5-ўрин - 1.5 миллион, 6-ўрин - 1.3 миллион, 7-ўрин - 1.1 миллион, 8-ўрин - 900.000 сўм)

1 чи ўринни эгаллаган Синдаров Жавоҳир Ўзбекистон Шахмат тарихида энг ёш чемпионга айланди.

Киритилди: 14:40, 16.07.2019.
Ўқилди: 2446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5816]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5476]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3732]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3265]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2717]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2658]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2593]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2577]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2275]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [1925]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик