Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

МОҚ бош котиби лавозимидан озод этилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мажлислар залида Қўмитанинг навбатдан ташқари XXXVI Бош Ассамблея йиғилиши ўтказилди. Унда  МОҚ президенти Рустам Шоабдурахмонов, вице-президент Азизжон Камилов ҳамда Бош Ассамблея аъзолари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидан биргина масала ўрин олди. У ҳам бўлса 2018 йил январь ойидан буён Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимида ишлаб келган Жасур Матчановнинг ўз ҳохишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқишдан иборат эди. Бош Ассамблея аъзолари Ж. Матчановнинг истеъфосини бир овоздан қабул қилишди ва Жасур Матякубович Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби лавозимидан  озод этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, бокс бўйича жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинлари совриндори Жасур Матчанов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида 2018 йилнинг 16 январидан, яъни роппа роса 1 ярим йил давомида Бош котиб лавозимини эгаллади. Унинг бошчилигида Миллий олимпия қўмитаси халқаро алоқаларини янада мустаҳкамлади.

Шунингдек, Жасур Матякубович ўтган йили Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўтказилган III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилди. Айнан мазкур мусобақада Ўзбекистон делегацияси ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этди. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Жасур Матякубович Матчановнинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади.

Ўз навбатида, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиб лавозимига номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу масалада якуний қарор МОҚнинг навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида қабул қилинади. Яъни номзодлар кўриб чиқилгач, ташкилотга янги Бош котиб сайланади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:00, 17.07.2019.
Ўқилди: 3543 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12489]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11993]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5978]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5809]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5086]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2979]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2152]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [2059]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1953]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1942]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.