Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея 2-2 Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд - Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон - Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Бунёдкор»: Минскдаги тўққизинчи куни БАТЭ мағлуб этилди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Бунёдкор» Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини тўққизинчи кунини ўтказмоқда.

Хабар берганимиздек, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта назорат учрашуви ўтказилади. Бугун тушга қадар режалаштирилган уч ўйининг биринчиси бўлиб ўтди. Белорусь футболининг энг етакчи клуби – БАТЭ ўринбосарларига қарши баҳс «Бунёдкор»нинг устунлигида ўтди. Айниқса, беллашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимиз мезбонлардан ҳар томонлама устунлик қилишди. Бироқ танаффусга қадар майдон эгалари дарвозаси фақатгина бир марта ишғол қилинди.

Иккинчи бўлим аввалида бош мураббий Вадим Абрамов майдонга бир йўла 10 нафар янги ўйинчини туширди. Мезбонлар устози биргина ўзгариш билан кифояланди. Бу ўзгаришлар тошкентликларнинг ўйинига салбий таъсир қилди. Рақибнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 61-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳимоядаги пала-партишликдан сўнг Дмитрий Бессмертний ҳисобни тенглаштирди. Аммо БАТЭ ёшларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ўтказиб юборилган голдан руҳан «синмаган» футболчиларимиз икки дақиқани ичида вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди, нуқтага яқинлашган Миржаҳон Мираҳмадов яна «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган футболчиларимиз учрашувнинг қолган дақиқаларида ўйин назоратини ўз қўлига олди ва ўйин якунига Вячеслав Дергачев дарвозаси яна икки марта ишғол қилинди ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Бугунги учрашувда «Бунёдкор» сафида россиялик футболчи майдонга тушди. Дмитрий Островский Минск йиғинида кўрикда бўлади. Қолаверса, БАТЭ ўринбосарлари дарвозасига биринчи голни урган Муҳаммад Диаллонинг тақдирига ҳам Минск йиғинидан сўнг ойдинлик киритилади.

Эслатиб ўтамиз, эртага «Бунёдкор» Тошкент вақти билан 17:00да Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Дняпро-МЧЗ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
БАТЭ (ўринбосарлар) – «БУНЁДКОР» - 1:4 (0:1)
18 июль. Минск. «Минск» ФК майдони.
БАТЭ: Вячеслав Дергачев (Роман Тихомиров, 68), Дмитрий Бессмертний (Данило Лаптин, 76), Никита Супранович (Вадим Мартинкевич, 81), Максим Мякиш (Егорь Осипов, 81), Павел Пашевич, Владислав Русенчик (Роман Лисовский, 69), Александр Немирко (Максим Гаевой, 71), Евгений Гулецкий (Алексей Шалашников, 62), Андрей Потапенко (Иван Калошкин, 71), Дмитрий Матяш, Антон Абрамович (Вадим Пигас, 46).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Нурилло Тўхтасинов, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Муҳаммад Диалло.
Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Элдор Адҳамов, Бобурбек Фарҳодов, Исломжон Қобилов, Улуғбек Абдуллаев, Дмитрий Островский, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов.
Голлар: Муҳаммад Диалло, 11 - 0:1. Дмитрий Бессмертний, 61 - 1:1. Миржаҳон Мираҳмадов, 63-пенальтидан - 1:2. Бобурбек Фарҳодов, 75 - 1:3. Миржаҳон Мираҳмадов, 81 - 1:4.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:36, 19.07.2019.
Ўқилди: 3457 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.