Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Ювентус янги ўйинчиларга рақамларни тақсимлаб, Икардига «9»ни олиб қолди

Баҳо:
+ | -1

"Ювентус" ёзги трансфер пайтида жамоага келган янги футболчиларга рақамларни тақсимлади.

Жанлуиджи Буффон янги мавсумда 77-рақамли футболкада ўйнайди. Матейс де Лигтга 4, Аарон Рэмсига 8, Адриен Рабиога 25, Мерих Демирал эса 28 рақамлар берилди. Жамоада 9-рақам бўш бўлишига қарамай, у ижарадан қайтган Гонсало Игуаинга берилмади. Аргентиналик ҳужумчига 21-рақам тақдим этилди.

Италия нашрлари тахминига кўра, туринликлар 9-рақамни бошқа аргентиналик футболчи — Мауро Икардига сақлаб қолишди. Ҳозирда "Ювентус" "Интер" форвардига 8 миллион евро йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Аммо туринликлар Икардининг трансфер суммаси борасида "нерадзурри" билан келиша олишмаяпти. Катта эҳтимол билан бу трансфер август ойида амалга ошади.

Манба: football.ua
Киритилди: 06:03, 20.07.2019.
Ўқилди: 8000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик