Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

«Бунёдкор»: Минскдаги ўнинчи кун (видео)

Баҳо:
+ | -

"Бунёдкор"нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўнинчи куни якунланди.

Ўнинчи кунга келиб йиғин доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказилди. Белорусь олий лигаси вакили «Дняпро» клубига қарши баҳс голларга бой тарзда ўтди. Рақиб илк дақиқаларданоқ катта иштиёқ билан ҳужумга ўтиб, ҳисобни очди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг футболчиларимиз тўп назоратини қўлга олишди ва рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Жамоамиз ҳужумлар уюштираётган вақтда рақиб қарши ҳужумга ўтди ва ҳакам билан тортишувларга сабаб бўлган иккинчи голни урди. Ҳимоячимиз дарвозага ичига йўл олаётган тўпни ўйинга қайтарганди, қанот ҳакам тўп чизиқни кесиб ўтганини кўрсатди. Бош ҳакам ёрдамчисининг қарорини тасдиқлади. Шундан кейин устунлик футболчиларимиз томонига ўтди. Ҳужумларнинг бирида ҳимоячи жарима майдони ичида Санжар Рихсибоевни очиқчасига қўполлик билан тўхтатиб қолди. Бироқ учрашув ҳаками пенальти белгилашни лозим топмади. Орадан кўп ўтмай энди Санжар Қодирқулов қўполлик билан тўхтатилди, бу сафар ҳам ҳакам нуқтани кўрсатгани йўқ. Аксига олиб, уюштирилган ҳужумларнинг ҳеч бири самара бермади. Якуний зарбалар йўлига ё дарвозабон ёки ҳимоячилар тўғаноқ бўлаверди.

Вадим Абрамов иккинчи бўлимни уч ўзгариш билан бошлади. Майдонга жамоа йиғинида кўрикдан ўтаётган уч легионер туширилди. Иккинчи бўлим биз учун яхши бошланган эдику, аммо учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Гарчи ҳисоб ўйинга мос бўлмаётган бўлса-да, футболчиларимиз руҳан синмаган ҳолда ўз ўйинларини намойиш қила бошлашди. Бу 76-дақиқа келиб ўз самарасини берди. Ажойиб ҳужумдан кейин россиялик Дмитрий Островский ҳисобни биттага қисқартирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, ҳакам биринчи бўлимдаги айбини ювиб, футболчимизга ишлатилган қўполлик учун мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Муҳаммад Диаллонинг зарбасини дарвозабон бартараф этди. Орадан кўп ўтмай ҳакам майдон эгалари дарвозасига иккинчи марта пенальти белгилади. Бу сафар энди нуқтага Анвар Ғофуров яқинлашди, бироқ дарвозабон тажрибали ҳимоячимизнинг ҳам зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди. Аммо барибир иккинчи гол «Дняпро» дарвозасидан жой олди. Футболчиларимизнинг ўнг қанотдан ташкил қилган ҳужумини Островский якунлаб қўйди – 3:2. Афсуски, қолган дақиқалар ҳисобни яна ўзгартиришимизга камлик қилди.

Айтиш керак, Вадим Абрамов кечаги ўйиндан фарқли равишда бугун 17 нафар футболчининг хизматидан фойдаланди. Бугун майдонга тушмаган футболчилар эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги назорат ўйинида жамоага ёрдам беради.

НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
«ДНЯПРО» (Белорусь) – «БУНЁДКОР» - 3:2 (2:0)
«Дняпро»: Арсен Бегларян (Артём Сороко, 46), Дмитрий Коплунов, Дмитрий Яшин, Егор Хвалько (Никита Степанов, 46), Михаил Колугин (Тимофей Лукашевич, 62), Александр Батишев, Максим Шило (Юрий Козлов, 46), Евгений Савицкий, Дмитрий Игнатенко (Роман Грибовский, 46), Зоран Марушич (Артём Концевой, 46), Вадим Побудей.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Улуғбек Абдуллаев (Дмитрий Островский, 46), Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 54), Санжар Қодирқулов, Хуршид Ғиёсов (Фаррух Икромов, 58), Санжар Рихсибоев (Евгений Чумак, 46), Миржаҳон Мираҳмадов (Муҳаммад Диалло, 46).
Голлар: Зоран Марушич, 11 – 1:0. Зоран Марушич, 17 – 2:0. Дмитрий Яшин, 50 – 3:0. Дмитрий Островский, 76 – 3:1. Дмитрий Островский, 87 – 3:2.
Фойдаланилмаган пенальти: Муҳаммад Диалло, 78. Анвар Ғофуров, 83.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:58, 21.07.2019.
Ўқилди: 2440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.