Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Трансфер оламидаги сўнгги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз

«Динамо» футболчиси грандлар эътиборида

Трансфер оламидаги янгиликлар«Динамо Киев» футболчиси саналадиган Николай Шапаренко ўз кариерасини АПЛда давом эттириши мумкин.

Ҳозирда футболчи учун курашга «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Арсенал» сингари клублар киришган. 20  ёшлик футболчининг Украина клуби билан тузган шартномаси 2023 – йилга қадар амал қилади. Футболчининг ўзи тезроқ бошқа клубга ўтишни истамоқда. Унинг агенти футболчининг трансферини тезлаштириш мақсадида «Динамо» билан музокараларни бошлаган. Унинг тахминий трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ўтган мавсумда 22 та учрашувда майдонга тушиб 5 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилган ва 3 та асистга эгалик қилган.

«Реал Мадрид» «Рома» юлдузини ҳарид қилмоқчи

“Испаниянинг «Реал Мадрид» жамаоси «Рома» клуби ярим ҳимоячиси Дзаниола билан қизиқиб қолди.”, - деб хабар тарқатмоқда «Cirriera Della Cera» нашри. Ҳозирда италиялик футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турган «Тоттенҳем» клубининг имкониятлари кескин пасайиб кетди. Сабаби, «Реал Мадрид» футболчининг агенти билан учрашишга ҳам улгурган ва унинг мижозига Мадрид клуби узоқ муддатли шартнома таклиф қилишини билдирган. 20 ёшлик иқтидор эгасининг ўзи бошқа клубга ўтишни истамоқда.

Гап шундаки, «Рома» жамоасининг янги устози клуб раҳбарларига Дзаниола режаларида йўқлигини айтган ва футболчи заҳирада ўтиришни истамаяпти. Унинг тахминий трансфер қиймати 40 миллион атрофида деб баҳоланмоқда.

«Челси» футболчисига таклиф бор

Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Рис Джеймс ўз фаолиятини «Кристал Пелас» жамоасида давом эттириши мумкин.
«Daily Star» нашри тарқатган хабарга кўра, «биллур меҳмонҳона» жамоаси «аристократлар»га футболчи учун 20 миллион евро таклиф қилишмоқда. 19 ёшлик футболчининг ҳимоядаги ишончли ўйинлари эвазига «Кристал Пелас» жамоаси уни «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетган Ван Биссаканинг ўрин босари сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Джеймс ўтган мавсумни «Чемпионшип»да «Уиган» сафида ўтказди ва 45 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 3 та гол ва шунча асист мавжуд.

«Ювентус» Игуаинга кетиши учун пул тўламоқчи

Турин клуби ҳужумчиси Гонзало Игуаин агарда «Ювентус» жамоасини тарк этса, клуб унга 5 миллион евро тўлайдиган бўлди. Шунга қарамасдан футболчи жамоада қолишини эълон қилди.
Гап шундаки, шу кунларда футболчининг ҳизматлари билан Римнинг «Рома» жамоаси қизиқиб қолган. Улар аргентиналик футболчини Эден Джеконинг ўрнини босувчи футболчи сифатида ҳарид қилмоқчи. «Ювентус» футболчини сотишга қанчалар урунмасин, Игуаин клубдан кетмоқчи эмас.

Москванинг «Спартак» клуби ҳужумчи олмоқчи

Германиянинг «Штутгарт» клубининг грециялик ҳужумчиси Анастасиос Донис Москванинг «Спартак» клуби нишонида турибди.
Томонлар футболчининг нархи борасида музокараларни бошлаб юборишди ва у ижобий якунга етадиганга ўхшаб бормоқда. Футболчининг трансфер қиймати тахминан 7 – 10 миллион еврони ташкил этмоқда.
Грециялик футболчи ўз вақтида «Ювентус», «Нитса», «Лугано» сингари клублар шарафини ҳимоя қилган. Бундан ташқари Донис терма жамоа сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб бир бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

«Ливерпуль» Милнерга янги шартнома таклиф қилмади

«ЛИверпуль» клуби футболчиси Жеймс Милнер ўз фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин. Гап шундаки, 33 ёшлик футболчига клуб ҳали ҳам шартнома таклиф қилмаган.
Агарда бу трансфер ойнаси ёпилгунига қадар футболчи билан шартнома узайтирилмаса, мавсум сўнгида Милнер эркин агентга айланиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:05, 22.07.2019.
Ўқилди: 9967 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.