Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

«Динамо» клуби расмий сайти ва «Телеграм»даги расмий саҳифасида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига биноан, жамоа посбони Ботирали Эргашев Суперлига биринчи даврасида самарқандликларнинг энг яхши футболчиси бўлди.

Давралар оралиғида ўтказилган сўровномада жами 1680 нафар мухлис иштирок этиб, Ботирали Эргашев умумий 54 % овоз (908 киши) билан энг яхши натижани қайд этди ва “Динамо” жамоасининг 1-даврадаги энг яхши футболчиси” номига лойиқ кўрилди. Қайд этиш жоиз, 24 ёшни қарши олган дарвозабон Суперлига 1-даврасида 12 ўйинда майдонга тушиб, қатор сейвларни амалга оширди, жумладан “Динамо” дарвозаси томон белгиланган 3 та пенальтидан 2 тасини қайтаришга муяссар бўлди. Бу Суперлигада пенальти қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичдир.

Сўровномада Эргашевдан кейинги ўринни икки футболчи – Жасур Азимов ва Қадамбой Нурматов банд этишди. Суперлигада 13 ўйинда майдонга тушган икки футболчи ҳам бир хил – 13 % овоздан тўплашди. Жасур ҳимоячи бўлишига қарамай, Суперлигада 2 та гол урган бўлса, Қадамбой Суперлигадаги 5 та голи билан “Динамо”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Чемпионат кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 8 фоиз (183 та) овоз билан 3-ўринда қайд этилди. Ёш яримҳимоячи Суперлигада икки марта ўз номини таблога ёзиб қўйди.

Шунингдек, Суперлигадаги барча 13 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 2 та гол муаллифи бўлган ҳимоячи Миркомил Локаев 7 фоиз (111 та) овоз олган бўлса, “Динамо” жамоаси “плеймекери”, 6 марта голли узатма амалга оширган ва 1 та гол урган Сардор Эминов 5 фоиз (82 та) овоз олиб, бешликдан жой олган.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 19:17, 23.07.2019.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5906]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2946]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2868]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2522]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1916]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1860]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1843]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1687]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1498]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1489]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик