Шпорлар АIА билан янги шартнома имзолади.
АIА титул ҳомийси сифатида 2013-йилдан бошлаб "Тоттенхэм" билан ҳаҳамкорлик қилиб келмоқда. Бу муносабатлар яна саккиз йилга узайтирилди. Келгуси 8 йил ичида Лондон клуби 360 млн фунт ишлаб топади.
Янги шартнома олдинги шартноманинг такомиллаштирилган шакли ҳисобланади. Агар олдин шпорлар йилига 35 млн фунт стерлинг олган бўлса, энди улар 5 млн фунт кўпроқ топадилар.
Ҳозирда АПЛда "Манчестер Юнитед" етакчилик қилмоқда. Chevrolet компанияси билан тузилган шартнома, манкунянликлар учун йилига 50 млн фунт даромад келтиради.