Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Жаҳон чемпионати, Чемпионлар лигаси учун футбол тўплари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонда ФИФА таснифидаги жаҳон чемпионатлари ва УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинлари учун футбол тўплари ишлаб чиқариладиган завод очилади. Бу ҳақда мамлакатимизнинг Покистондаги элчиси Фурқат Сидиқов ва Forward Group компанияси эгаси Хваж Маъсуд Ахтар ўртасида бўлиб ўтган музокараларда маълум қилинган.

Таъкидлаш жоиз, Forward Group спорт товарлари, асосан, футбол тўплари тайёрлайди. Ушбу бренд 2014 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпионатлари, қолаверса ЕЧЛ учун расмий ва ягона тўп етказиб берувчи бўлган. Шунингдек, қўл тўпи, волейбол коптоклари, спорт сумкалари ишлаб чиқариладиган заводларга эга. Айни чоғда замонавий тиббий жарроҳлик воситаларини ҳам ишлаб чиқаради.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Forward Group Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини инобатга олган ҳолда айнан бизнинг мамлакатда биринчи инвестициявий лойиҳасини амалга оширишга қарор қилган. Ўзбекистонда МДҲ ва Европада муқобили йўқ бўлган замонавий корхонани ташкил этиш учун 2017-2019 йилларда улкан ишлар амалга оширилди. Ушбу завод Андижонда қад ростлайди.

Қўшма корхонанинг ишлаб чиқариш салоҳияти ойига 3000 та тўпга тенг. Ўзбекистонга олиб келинган асбоб-ускуналар ўз йўналишида ягонадир ва тижорат сири ҳамда интеллектуал мулкнинг қимматбаҳо объектлари ҳисобланади.

Натижада УЕФА, ФИФАнинг жаҳон миқёсидаги ва бошқа нуфузли футбол турнирлари учун “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида тўплар тақдим этилади.

Маълумотларга қараганда, покистонлик бизнесмен Андижон вилоятида Forward-TH Sports лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилса, компанияси Ўзбекистонда спорт сумкалари ҳамда дунё футбол клублари учун либослар ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этишни режалаштираётганини билдирди.

Манба: gosport.uz
Киритилди: 22:10, 25.07.2019.
Ўқилди: 9709 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.