"Реал" ҳужумчиси Лука Йович Халқаро чемпионлар кубоги доирасидаги "Атлетико"га қарши учрашувда (3:7) жароҳат олди.
21 ёшли сербиялик футболчи 24-дақиқада рақиб дарвозабони Ян Облак билан тўқнашувдан кейин алмаштирилди.
Goal хабарига кўра, шифокорлар Йовичга оёқ билаги жароҳати ташхисини қўйишган. Жароҳатларнинг оғирлиги ва футболчининг тикланиш вақти кейинроқ маълум бўлади.