"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду нима учун Кей-лига юлдузларига қарши ўйинда (3:3) мадйонга тушмаганини айтди.
"Режага кўра Роналду майдонга тушиши керак эди. Аммо унинг мушакларида чарчоқ сезилди. Биз буни Криштиану ва клуб президенти Андреа Аньелли билан маслаҳатлашиб, футболчига дам беришга қарор қилдик", - деди Сарри.