Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Ёш бадминтончиларимиз Халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетишди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Жорий йилнинг 29 июль – 4 август кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида ёшлар ўртасида бадминтон бўйича Халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади. Хитой Халқ Республикаси Миллий бадминтон федерацияси ва “Сун Чин Лин” фонди томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик 12 нафар ёш бадминтончилар ҳам иштирок этишади.

Кеча тунда вакиллaримиз Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мазкур мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

13 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ёшларимиз жаҳоннинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган тенгдошлари билан куч синашишади.

Делегациямиз Хитойга ташрифи давомида мусобақада иштирок этиш билан биргаликда ўзаро тажриба алмашиш учун бир қатор ўқув-машғулот семинарларида ҳам иштирок этишади.

Жаҳонда оммавийлиги бўйича футболдан кейинги ўринни эгаллаган бадминтон спортини юртимизда оммалаштириш ва ривожлантириш учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, пойтахтимиз ва бир қатор вилоят марказларида янги замонавий бадминтон марказлари фойдаланишга топширилди.

Хитойда бадминтон барча ёш тоифасидаги инсонлар ўртасида кенг оммалашиб миллий спорт тури даражаси етган. Ушбу спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда энг яхши натижаларни хитойлик спортчилар қайд этиб келишаётгани бежиз эмас. Айнан шу сабабли юртимизда бадминтон спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Ушбу мусобақага таклиф этилган спортчиларимизнинг барча харажатлари (авиабилетлардан ташқари) ташкилотлар томонидан беғараз қоплаб берилаётганлигини ҳам қайд этиб ўтиш лозим.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Манба: minsport
Киритилди: 13:14, 27.07.2019.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.