Ушбу рукндаги сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Рибери пулга қизиқмади
«Бавария» жамоасидаги ажойиб ўйинлари билан кўплаб мухлисларнинг эътибор марказида турган футболчи билан Франциянинг «Монако» жамоаси шартнома тузмоқчи эди, лекин футболчи клуб таклифини рад этди - деб хабар тарқатмоқда француз нашрлари.
Энг қизиғИ шундаки, Рибери учун «Монако» ажойиб муолиявоий қулай шартнома таклиф қилган бўлсада, футболчини буни рад этган.
Гап шундаки, Франк агарда ўз юртида тўп сурадиган бўлса, бу клуб «Марсель»дан бошқаси бўлишини истаяпти. Манбаларнинг хабар беришича, агарда фуболчи «Монако» клуби таклифини рад этмаганида жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин эди.
Футболчининг ўзи «Ливерпуль» сафида тўп суришни истамоқда. Айрим нашрлар футболчи ва АПЛ клуби ўртасида музокаралар бўлаётганини эълон қилган бўлсада, бу хабар ўз тасдиқини топганича йўқ.
Фергуссон «Манчестер Юнайтед»га маслаҳат берди
«Манчестер Юнайтед» клуби афсонаси Алекс Фергуссон собиқ жамоасига «Вест Ҳем» клуби футболчисини сотиб олишни маслаҳат берди – деб хабар бермоқда «Скй Спорт» нашри.
Шотландиялик мутахассис собиқ жамоасига «Вест Ҳем» ярим ҳимоячиси Джон Макгиннни сотиб олиш борасида ишларни бошлаш кераклигини айти. «Болғачилар» сафига ўтган мавсумда келиб қўшилган футболчи қисқа вақт жамоа етакчсига айланишга муваффақ бўлгани эътиборга молийк.
Ҳозирда «қизил иблислар» ярим ҳимоячи борасида трансфер ишларини бошлаб юборишди.
Дибала ўз келажаги борасида қарор қабул қилди
Аргентиналик футболчи ўз жамоасида қолишга қарор қилди деб хабар тарқатмоқда «Sky Sport Italia» нашри.
Клуб футболчининг трансфери ортидан жамоага янги ўйинчи олиб келишни режалаштирётган эди. Бундан ташқари «Юве» Дибала билан бир нечта футболчиларни айрбошлашга тайёр эканлигни расман эълон қилган эди. Футболчининг ўзи эса, келажаги борасидаги сўнгги қарорни қабул қилгнанини эълон қилди ва таътилдан ҳам воз кечиб жамоа лагерига етиб келди. Дибала янги мавсумда асосий таркибдан жой олиш учун бор кучи билан ҳаракат қилишни режалаштирган.
Маълумот учун эслатиб ўтамиз, футболчининг ҳозирги трансфер маркетдаги нархи 100 миллион еврони ташкил этмоқда. Футболчи билан сўнгги пайтларда «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ», «Наполи» жамоалари жиддий қизиқиб қолган эди.
ЦСКА футболчиси Қатар клубига ўтди
Россиянинг «ССКА» клубидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Абел Эрнандез Қатарнинг «Ал – Ахли» жамоасига ўтди.
28 ёшлик футболчи клубнинг Голландиядаги ўқув – йиғин машғулотларига бориб қўшилишга ҳам улгурди. Уругвайлик футболчи ЦСКА сафида янкунланган мавсумда кўп жароҳат олгани боис шартномани бекор қилди ва Доха шахри клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди.
Андре Шюррле Россияда?!
«Боруссия Дортмунд» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Андре Шюрлле ўз фаолиятини Россияда давом эттриадиган кўринади. Сабаби, футболчи шу кунларда ўз агенти билан Москва шахрида бўлиб турибди.
Рус нашрларнинг хабар беришича, футболчи Москванинг «Спартак» клуби билан музокаралар ўтказмоқда ва жамоалар ижобий келишувга эришди.
Ўтган мавсумни «Фулҳем» сафида ижара асосида ўтказган футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврога тенг бўлсада, «Спартак» клуби футболчини 8 миллион еврога сотиб олади.
Янги мавсум олдидан «Боруссия Дортмунд» жамоаси мураббийлари штаби футболчи учун жамоада ўрин йўқлигини расман эълон қилгнаи боис футболчи бошқа клубга ўтишга рози бўлди.
«Арсенал» яна бир харидга яқин турибди
Лондон клуби шу кунларда Шотландиянинг «Селтик» жамоаси футболчиси Киран Тирни трансфери борасида келишувга эришди. «Sky Sport» нашри тарқатган хабарга кўра, «Арсенал» футболчининг клуби билан ҳам, ўзи билан ҳам тўлиқ келишувга эришди. Футболчи янги клуби билан тез орада 5 йиллик шартнома имзолайди ва янги мавсумни «Арсенал» сафида бошлайди. «Тўпчилар» бу трансфер ҳақида янги ҳафтада расман эълон қилишади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун «Арсенал»дан ташқари «Тоттенҳем», «Эвертон» жамоалари ҳам кураш олиб боришган эди.
Тимо Вернер «Бавария»га ўтмайди
«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер «Бавария» билан шартнома имзолаши борасидаги миш – мишларга ойдинлик киритилди. Футболчининг агенти шу мавзуда журналислтатга интервью берар экан, унинг бу хабар ҳақида илк бор эшитганини ва Тимо «Бавария» ўртасида ҳеч қандай музокалар бўлиб ўтмаганини расман эълон қилди.
Футболчининг жамоаси билан тузган шартномаси 2020 – йилга қадар мўлжалланган бўлиб, «Бавария» футболчини эркин агент сифатида қўлга киритишни режа қилмоқда. Шунингдек футболчининг ҳизматлари билан «Ливерпул» жамоаси ҳам қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Вернер ўтган мавсумда 30 та учрашувда майдонга тушиб 16 та гол киритди ва 7 самарали узатмани амалг оширди.