Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Гарет Бейл ҳақида Клопп фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» жамоаси футболчиси Гарет Бейл Хитой клубига ўта олмагач, анчагина ноқулай аҳволда қолди. У тушиб қолган вазият омма томонидан катта қизиқиш билан кузатилмоқда. Ушбу мавзу устида иш олиб борган «Фох Спорт» нашри воқеа атрофидаги энг сўнгги интервьюларни эълон қилди. Ҳозир эътиборингизга футбол эксперти сифатида фаолият олиб бораётган Пол Инс, Юрген Клопп ва Бейл томонидан берилган интервьюлардан ташкил топган мақолани  тақдим этамиз.

Пол Инс

Менинг фикримча, агар «Ливерпул»да Бейлни қўлга киритиш имкони бўлса, бу ишни амалга ошириш керак деб ҳисоблайман! Гап шундаки, «Ливерпул»нинг ҳужум учлиги мавсум олдидан жуда оз дам олди. Бейл ҳужум марказида ва иккала қанотда ҳам бирдек ўйин кўрсата оладиган кам сонли футболчилар сирасига киради. Агарда мен унинг ўрнида бўлганимда, кариерамни қайта жонлантириш учун «Ливерпул» сафига ўтган бўлар эдим. Гарет футболга қайтишдан олдин ўзини англаб олиши ва футболчи эканлигини тўлиқ ҳис қилиши лозим. Тўғри, бундай йўл тутиш ортидан унинг маоши камайиши мумкин, бироқ футболчи ҳар ҳафтада майдонга тушмаса, у ўзлигини тўлиқ унутиб қўяди. Уни қўлга киритиш учун асосий давогар «Ливерпул» эмас. Ҳозирги ҳолатда уни Манчестер шаҳрининг икки жамоасидан бири қўлга киритиши мумкин. Ўйлашимча, «Тоттенҳем» футболчи учун рақобатлаша оладиган даражада қудратга эга эмас. Буни амалга ошириш мушкул бўлсада, уни «Ливерпул» сафида кўришни истаяпман. Гарет узоғи билан яна 4 йил юқори формада ўйнай олиши мумкин. У вазиятни тўлиқ ўрганиб чиқиб хулоса чиқариши лозим.

Юрген Клопп

Мен сира тушуна олмаяпман. Қандай қилиб бундай фантастик ўйинчиларда муоммо бўлиши мумкин?!
Бейл ҳозирда «Реал Мадрид» футболчиси ва у бошқа клубга ўтса, кичик суммага ўтмаслиги аниқ. Боз устига, унинг маоши жуда катта. Айнан шу фактор кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Тан олиш лозим, у жуда кучли футболчи. Гарет менинг кўз олдимда 2 йил муққадам  EЧЛ финалини деярли бир ўзи ютиб берган эди. Мен унда қандай муаммо борлигини билмайман, лекин шуниси аниқки, футболчи ҳеч қачон бир ўзи жамоа бўла олмайди. Қачонки у жамоанинг бир бўлагига йлансагина ўз клубига ёрдам бериши мумкин ва шундагина футболчи номига лойиқ бўлади. Биз мураббийларнинг вазифамиз ҳам футболчилардан жамоа тузиш! Ана шундагина катта ғалабалар ўзи сизни қидириб келади.

Бейл

Мен «Реал Мадрид»да қолишни истайман ва унинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшсам дейман. Агарда менга шундай имкон яратиб берилса, мен жон деб Мадридда қоламан. Энг муҳимо ўйин амалиётисиз қолмасам бўлгани! Кўплаб ОАВ ўйлаганидек Зидан билан ўртамизда муаммо йўқ. У билан алоқаларим устоз шогирд даражасида! Мен Зиданнинг мураббийлик маҳоратига заррача шубҳа билан қарамайман. У кучли мутахассис. Унинг қўл остида тўп суриш ҳозир ҳам ҳудди аввалгидек ёқимли. Шундай бўлсада, олдимда турган бир нечта таклифлардан бирини танлашим лозим. Нима бўлишидан қатиъй назар Мадридда қолсам, ҳурсанд бўлар эдим.

Манба: Fox Sport
Киритилди: 22:48, 29.07.2019.
Ўқилди: 7515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.