Кириш Регистрация
01/06 19:30 Бунёдкор 0-3 Нефтчи
02/06 00:00 Боруссия Д 0-2 Реал Мадрид
02/06 19:00 Андижон 1-3 Пахтакор
02/06 19:30 Насаф 3-0 Локомотив
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Уларга ҳеч ким ишонмаган эди

Баҳо:
+ | -

Уларга ҳеч ким ишонмаган эдиФутболчиларга раҳбарият ва мураббийлар томонидан билдирилаётган ишончи жуда муҳим. Сабаби, бундай футболчилар ўз кучига бўлган ишончи туфайли кўплаб муоммоларни осонлики билан бартараф эта олишади. Шундай бўлсада, футбол оламида айрим футболчилар бор-ки, уларга бирор бир ютуққа эришишларидан аввал ҳеч ким ишонқирамаган ва келажагига шубҳа кўзи билан қараган эди. Бугун ана шундай ҳеч ким ишонмаган футболчилар ва улар эришган ютуқлар ҳақида сўз боради.

Дани Алвез

Бразилиялик футболчи «Севилла»дан «Барселона» жамоасига ўтгач қисқа муддат ичида Гвардиоланинг майдондаги энг ҳавфли қуролига айланди ва жамоанинг ажойиб ғалабаларига муносиб улушини қўша бошлади. Дани клублар миқёсида деярли барча мусобақада зафар қучишга муваффақ бўлди. 2013 – йилга келиб футболчининг клуб билан тузган шартномаси ўз якунига етди ва «Барселона» 33 ёшлик футболчи билан шартнома тузишдан бош тортди. Тўғрироқ айтсак, Дани Алвезга ишонмади. Унинг кариераси тугади деб ҳисоблаган «Барселона» раҳбарлари катта хатога йўл қўйишди. Бразилиялик футболчи клубдан ҳафа бўлмади ва эркин агент мақомида «Ювентус» билан бир мавсумлик шартнома имзлоади. Аслида футболчи Турин клуби билан 2 йилга мўлжалланган шартнома тузмоқчи эди, бироқ «Ювентус» 33 ёшлик футболчига ишонмади. Шундай бўлсада, Алвез фантастик мавсумни ўтказди ва «ПСЖ» жамоасига ўтиб кетди. Орадан 2 йил ўтиб эдни «ПСЖ» 36 ёшлик футболчига ишонмади ва у билан шартнома тузмади. Футболчи «Копа Америка» мусобақасида фантастик ўйин кўрсатди ва унга ишонмаганларга яна бир бор сабоқ бериб қўйди. Ҳозида футболчи исталган клубни кучайтира оладиган салоҳиятга эга десак, адашамаган бўламиз.

Кевин Де Брёйне

2012 – йилда Лондоннинг «Челси» жамоасига ўтган бельгиялик футболчи янги даражага чиқиши учун Германиянинг «Вердер» жамоасига ижарага берилади. Ўзининг ижарадаги илк мавсумидаёқ Кевин 10 гол киритади ва 9 бор голли узатмани амалга оширади. Унинг сермаҳсуллиги эвазига «Челси» «сариқ бола»ни яна ортга қайтаради. Афсуски, Кевинга атиги 3 тагина ўйинда иштирок этишга имкон беришади. Оқибатда Де Брёйне яна «Бундеслига»га қайтади. «Волсбург» жамоасидаги ажойиб мавсумдан сўнг, уни «Манчестер Сити» 54 миллион еврога ҳарид қилади.
Кевин Де Брёйне «шахарликлар» сафида бир неча бор чемпионликни қўлга киртди ва жамоанинг етакчсига айланади. АПЛнинг энг кучли ярим ҳимоячиларидан бирнинг  трансфер қиймати 150 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Антуан Гризман

Яқиндагина 120 миллион еврога баҳоланаётган футболчининг бу рўйхатда жой олиши сизларни ҳарон қолдиши мумкин. Гап шундаки, Гризманнинг ёшлиги жуда мушкул ўтган. 12 ёшигача футболчига бирорта ҳаваскор жамоа ҳам ишонмаган ва унга ўз таркибидан жой бермаган. Унинг кичик жуссаси ва нозик ҳарактери боис бирорта мураббий у билан ишлашни истамайди. Гризман Франциянинг : «Лион»,  «Метсз», «Сошсо» ва «ПСЖ» жамоалари кўригидан ўта олмайди ва буткул тушкунликка тушиб қолади.
Айнан шундай омадсиз кўриклардан бирида Антуанни испаниялик скаут кўриб қолади ва уни «Реал Сосьедад»га таклиф этади. Айнан шу жамоа сафида Антуан дунёга танилади. Айниқса унинг ЕЧЛ баҳслари доирасида азалий рақиби «Лион» дарвозасига қайчи услубида киритган голи «Атлетико Мадрид» раҳбарларининг эътиборини тортади. Бу ҳикоянинг давомини жуда яхши биласиз…

Муҳаммад Салаҳ

Лондоннинг «Челси» жамоаси томонидан бой берилган яна бир иқтидор эгаси. 2014 – йилда «Базел»дан ҳарид қилинган футболчи янги мавсумда атиги 13 та учрашувда майдонга тушади ва мухлисларнинг кўнглидан жой ола билмайди. У очиқчасига АПЛ даражасидан пастроқ футболчи деб эътироф этилади. Унинг келажагига ишонмаган «Челси» кейинги йили мисрликни «Фиорентина»га ижара асосида қўйиб юборади. Салаҳ «А серия»да йўқолиб қолмайди ва унинг чаққон ҳаракатлари «Рома» жамоаси эътиборини тортади. Оқибатда  «Челси» ўз футболчини ўйлаб ҳам ўтирмай сотиб юборади. Рим клубидаги ажойиб  иккита мавсумдан сўнг, «Ливерпуль» Салаҳ учун 40 миллион евро тўлаганида кўплаб танқидчилар Салаҳнинг АПЛда ўйнаб кетишига ишончсизлик билан қарашасди. Хатто клубнинг содиқ мухлислари ҳам Салаҳдан ортиқча мўъжиза кутмаётганларини очиқчасига эълосн қилишади, лекин орадан бир мавсум ўтиб Муҳаммад «Энфилд»нинг ёқимтойига айланади. Фантастик илк мавсумдан сўнг, унинг ўйинида пасайиш бўлишини таҳмин қилашади, бироқ футболчи кейинги мавсумда бир мавсумлик футболчи эмаслигини исботлаб, «Олтин бутса» ва ЕЧЛ бош совринини қўлга киритади. Ҳозирда мисрлик футболчининг трансфер қиймати қарийб 4 баробар кўтарилган бўлиб, таҳминан 160 миллиони ташкил этмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:29, 31.07.2019.
Ўқилди: 7331 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.