Ушбу рукндаги сўнгги маълумотлари беришда давом этамиз.
Бен Арфа Италияга йўл олиши мумкин
32 ёшик футболчи ҳозирда эркин агент мақомида эканлигидан хабарингиз бор. Футболчи шу кунларда «А церийа» вакили билан шартнома тузишга яқин турибди. Якунланган мавсумда «Рен» жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи шу кунларда Италиянинг «Сампдориа» жамоаи билан музокарлар ўтказмоқда.
Шунингдек футболчига Испаниянинг «Бетис» жамоаси 2 йиллик шартнома таклиф қилган. Футболчи келажак борасида ҳали қарор қабул қилмаган бўлсада, катта эҳтмол билан Италияда ўз фаолиятини давом эттирадигандек кўринмоқда.
Магуаернинг маоши аниқ бўлди
«Тулкилар» шарафини ҳимоя қилаётган Магуаернинг трансфери ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлмоқда. Унга кўра ингилиз нашрларининг хабар беричича, футболчининг «Манчестер Юнйтед»даги маоши ҳозирги жамоасиникидан 2 баробар кўпроқ бўлиб, ҳафтасига 150 минг еврони ташкил этади. Бундан ташқари футболчи совринларни қўлга киритиш орқали қўшимча бонуслардан ҳам пул ишлаб олиши мумкин.
Томонлар ҳозирда футболчининг трансфер қиймати борасида музокаларнинг якуний қисмига яқинлашиб қолишди. «The Sun» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Манчестер Юнайтед» футболчи учун 80 миллион евро бериши кутилмоқда.
«Бордо» «Арсенал» етакчсини қўлга киритишга яқин
«Бордо» клуби матбуот маркази директори Эдуардо Макиа тарқатган хабарларга кўра, Франция клуби «Арсенал» клубининг собиқ сардори Лоран Коселни билан музокаралар ўтказмоқда.
“Биз бу футболчи билан шартнома имзлошани жуда истаяпмиз. У чинакам етакчи ва ўз позициясидаги энг кучли футболчилардан бири. Ҳозирда у «Арсенал» футболчиси ва унинг келажаги борасида бирор нима айта олмаймиз.” - , деб интервью берди Эдуардо Макиа клуб расмий сайтига.
Ҳозирда «Арсенал» футболчиснинг Франция клубларидан бирга ўтиши аниқ бўлиб улгурди.
Эслатиб ўтамиз, футболчи билан ҳозирда «Монако», «Марсел» ва «Рен» клублари қизиқиш билдирмоқда.
«Ювентус» «Барселона» билан музокаралар ўтказмоқда
Турин клуби «Барселона» жамоасининг 19 ёшлик ҳимоячиси Хуан Миранда борасида музокалар ўткамзоқда.
«Барселона» жамоаси ўз ҳимоячисини қайтариб олош шарти билангина сотишини эълон қилди. «Ювентус» эса, футболчи учун 15 миллион евро тўлаб уни тўлиқ сотиб олишни ният қилган. «Ювентус» ҳимоячини ортга қайтариб олиш шартисиз ҳарид қилиш учун трансфер суммасини яна озгина кўтариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, футболчи учун шунингдек, «Эвертон», «ПСЖ», ва «Манчестер Сити» жамоалари ҳам бор.
«Монако» дарвозабон топти
«Ле Газзета Делла Спорт» нашри тарқатган хабарларга кўра, «Ювентус» жамоаси дарвозабони Матиа Перин фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.
Гап шундаки, футболчи «Ювентус»да иккинчи рақамли дарвозабон бўлишни истамаяпти. «Ювентус» ўз дарвозабонини 13 миллион еврдан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Ҳозирда дарвозабон билан «Монако» жамоаси жиддий қизиқиб қолган. Томонлар футболчи борасида шу кунларда келишувга эришиши мумкин.
Матиа Перин учун шунингдек «Астон Вилла» ва «ПСЖ» жамоаларидан ҳам таклифлар мавжуд.
«Тоттенҳем» шошилмоқда
Раян Сессенионинг трансферини ҳали – ҳамон расмийлаштира олмаган клубдан мухлислар норози. Гап шундаки, «Тоттенҳем» жамоасида бирданига учта чап қанот ҳимоячиси бўлишини истамаяпти ва Дени Роузнинг трансферидан сўнггина Раян Сессенионни харид қилишни режа қилишган. Бу орада футболчининг агенти бошқа клублар билан ҳам мулоқатда бўлиб турибди. Агарда «Тоттенҳем» тезроқ ҳаракат қилмаса Футболчи трансфер ойнаси ёпилгунига қадар бошқа клуб билан музокараларга киришиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ангилияда трансфер ойнаси 8 – август санасида ўз якунига етади.