Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Абдусамад Дўрмонов: “Нефтчи” – ўз олдига юксак мақсадлар қўядиган клуб”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида фарғоналиклар устози Абдусамад Дўрмонов қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Мазкур учрашув борасида тўхталадиган бўлсам, барибир маҳорат ва тажриба борасида “Навбаҳор”нинг устунлиги сезилди. Биз биринчи бўлимда асосан ҳимоявий ўйин намойиш этмоқчи бўлгандик. Ўттизинчи дақиқагача буни уддаладик. Кейин эса концентрация ҳамда ҳушёрликни йўқотдик ва бундан мезбонлар фойдаланиб, танаффусгача 3та гол уришга муваффақ бўлишди.

Шогирдларимнинг иккинчи бўлимда намойиш этган ўйинларидан қониқиш ҳосил қилдим. Боиси, иккинчи 45 дақиқаликда биз тактикага ўзгартиришлар киритдик. Натижада йигитларда ўз кучларига ишонч пайдо бўлиб, ҳужумкорликни кучайтиришди. Жамоамиз ёш. Таркибимизни кўплаб тажрибали футболчилар тарк этишди. Ҳозир жамоамиз сафида тўп сураётган ўйинчилар эса ўтган мавсумда ёшлар жамоасида ўйнашган.

Ҳаёт давом этади. Футболда ғалабалар билан бирга мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Энди хатолардан хулоса чиқариб, кейинги баҳсларга  жиддий тайёргарлик кўрамиз.

“Нефтчи” – ўз олдига юксак мақсадлар қўядиган клуб. Шу боис, айрим қийинчиликларга қарамай ишлаяпмиз, изланяпмиз, ўз олдимизга қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг натижасини эса жорий мавсум якунида кўрамиз.

Бугунги ўйинда меҳмонлар сафидан менда Иван Соловьёвнинг ўйини яхши таассурот қолдирди. У юқори савияли футболчи эканлигини намойиш этди.   

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 06:22, 05.08.2019.
Ўқилди: 2274 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.