Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

“Барселона”да танлов: Суаресми ёки Гризманн?

Баҳо:
+ | -

Яқинда ижтимоий тармоқларда “Барселона”нинг икки ҳужумчиси — Суарес ва Гризманн ўртасида келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ эса бу хабарларни инкор этувчи видеолар ҳам пайдо бўлди. Биз эса бу можарога эмас, бошқа бир масалага эътибор қаратамиз, хўш, жамоа марказий ҳужумида ким ўйнаши керак?

Тезлик

Тезлик борасида Антуан Гризманниннг статистикаси Луис Суаресникидан бироз яхши. Бу эса қарши ҳужумларда анча фойда бериши тайин. Бироқ “Барселона”, асосан, тики-така услубида, ўзаро қисқа узатмалар орқали рақиб жарима майдонига ёриб киришини ҳисобга олсак, Гризманнинг тезлиги ҳар доим ҳам қўл келиши мумкин.

Тактика

Тактика борасида иккала футболчининг ҳам ўз услуби бор. Луис Суарес ҳужум ташкил қилишда кўп ҳам фаол эмас, аммо ҳужумларни якунлашда доимо ҳозиру нозир. Унинг ўтган мавсум Ла Лига доирасида 24 та ўйинда қайд этган натижасига эътибор беринг: 14 та гол, 7 та голли узатма. Бу шуни англатадики, Луис Суарес рақиб жарима майдонига қадар рақибларга унча сезилмаслиги мумкин, аммо ҳужум пишай деб қолганида катта саҳнага чиқишни хуш кўради.

Антуан Гризманн эса ҳужум ташкил қилишда фаол. Айниқса, марказдан рақиб жарима майдонига ёриб кириш услуби унга хос. Қолаверса, Гризманн жамоадошларига тўп узатиш борасида Суаресдан яхшироқ кўрсаткичга эга. Қисқа пасларда ҳам кўрсаткичи ёмон эмас — маълумотларга кўра, Гризманнинг узатмаларининг ўртача узунлиги 14 метрни ташкил қилади.

Дриблинг

Дриблинг борасида иккала футболчини ҳам алоҳида қайд этиб бўлмайди. Антуан Гризманнинг ҳам, Суареснинг рақибларини Неймар ёки Месси каби алдаб кета олмаслигини биласиз.

Шу ўринда рақибдан ўз вақтида қочиш борасида Суарес устунроқ эканлигини таъкидлаш жоиз.

Иккинчи қават

Бу борада қуйидаги факт барча нарсага қисман ойдинлик киритади. Луис Суареснинг бўйи 1,82 метрга тенг, Гризманники эса 1,76 метр. Қолаверса, иккинчи қаватда Суаресда самарадорлик кўпроқ. Чунки у нафақат бўй, балки гавда жиҳатидан ҳам Гризманндан устунроқ. Бу эса унга яккама-якка курашларда анча қўл келади.

Гризманнинг иқторига шубҳа йўқ. Аммо халқимизда “Синалмаган отнинг остидан ўтма”, деган нақл бор. Суарес — “Барселона” синовидан ўтган. Шу боис, бизнингча, агар марказий ҳужумда Гризманн ёки Суаресдан бирини танлашга тўғри келса, бу борада Суареснинг имконияти кўпроқ. Эҳтимол, Вальверде, Месси — Суарес — Гризманн учлигини танлаб, Гризманн ёки Суаресдан бирини қанотга ўтказар. Кўрамиз.

Низомжон ИСЛОМОВ  

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:24, 06.08.2019.
Ўқилди: 10675 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.