Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Бугун АПЛ старт олади. Бизни нималар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

Охирги йилларда совринларнинг энг зўри «Реал» ва «Барселона»дан бошқа Европа жамоаларига ортмаётганди. Бироқ ўтган мавсум бутунлай бошқача футбол кўрдик: ҳам Чемпионлар лигаси, ҳам Евролига финалида инглизлар соврин учун курашди, қайноқ премьер-лига баҳсларини ҳали унутганимиз йўқ — чемпион охирги турда аниқланди. «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» кимўзарга баҳслашди, улоқ охири бир очко кўп тўплаган Пеп Гвардиола жамоасида кетди. Бу ўтган мавсум эди, энди-чи — 2019/2020 мавсумида бизни нималар кутяпти? «Life» таҳлили ана шу ҳақда.

Яна «суғур куни»-ми?

Янги мавсум фаворитлари сифатида яна «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» кўрилмоқда. Яна Гвардиола жамоасининг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Ўша-ўша кучли таркибга Родри ва Канселу келиб қўшилди, Кевин Де Брюйне тикланиб олди. Чемпионат старти арафасида кайфият аъло: асосий рақиб — «Ливерпуль» суперкубоксиз қолдирилди.


Бу йилги мавсумнинг қизиқ жиҳатларидан бири: Гвардиола сэр Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилай оладими? Фақат угина АПЛни қаторасига уч марта юта олган, камига икки марта (1999, 2000, 2001 йилларда ҳамда 2007, 2008, 2009 йилларда). Пеп эса Испания чемпионатини қаторасига уч марта ютган (2008/09, 2009/10, 2010/11 йиллар). Хуллас, тажрибаси етарли.

Муҳаммад Салоҳ яна энг зўр бўладими?

Иккинчи фаворит — «Ливерпуль» масаласи бир оз оғирроқ. Бир қарашда энг зўр ҳужумчилар Клоппда (Салоҳ ва Садио Мане), аммо «қизиллар» «Ман Сити» даражасига чиқиши учун нимадир етишмаётгандек. Жамоани яхшигина кучайтиришга тўғри келади.

Нима бўлгандаям Клопп ва Гвардиола қарама қаршилигини орзиқиб кутамиз, тан олайлик, бу бир пайтлардаги Гвардиола vs Моуриньюдан асло кам эмас.

Янги мавсумда футбол мухлисларини қизиқтираётган саволлардан яна бири Муҳаммад Салоҳ ва унинг тўпурарлигидир. Учинчи мавсум ҳам қаторасига у энг яхши бўла оладими? АПЛ тарихида фақат Алан Ширер ва Тьерри Анри қаторасига уч йил «Олтин бутса»ни қўлга киритишган.


«Катта олтилик»

Чемпионликка курашувчилар қаторига бўлмасаям, ҳеч қурса медаллар учун курашувчилар қаторига «Тоттенҳэм»ни қўшиб қўйиш мумкин. Таркиб айтарли ўзгармади, ҳолбуки сўнгги дақиқаларгача «Ювентус»дан Пауло Дибала сотиб олиниши ҳақидаги гап-сўзлар тўхтамади, трансфер ойнаси эса ёпилиб бўлди, демак, битим йўқ. Бутун оғирлик яна Англия миллий жамоаси сардори Гарри Кейн елкасида қолади, шекилли.

Ўтган мавсумда «шпорлар» биттаям уй ўйинини ютқазишмади. Бу йил ҳам шу ишни уддалай олишса, юқорироқни мўлжаллашсаям бўлаверади.


«Катта олтилик»даги бошқа жамоаларнинг аҳволи ҳаваc қиларлик эмас. Масалан, «Челси» етакчисиз қолди — Азар «Реал»га ўтиб кетди, клубга бошқа янги ўйинчиларни олиб келишга рухсат берилган эмас. Фрэнк Лэмпард нима қиларкин?

«Манчестер Юнайтед» Сульшер келганидан бери барқарор ёрқин ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоадан кетишини билдирган бельгиялик Ромелу Лукаку трансфер ёпилиши арафасида «Интер»га кетиб қолди. Аммо Поль Погба бор. Бош мураббий билан ўзаро тушунмовчиликлар катта ички низога айланиб кетмайдими — вақт кўрсатади.

Лондоннинг «Арсенал»и бу йил фақат Давид Луисни жамоага жалб эта олгани билан мақтана олади. Унаи Эмери нималарга қодирлигини биламиз. Афтидан, мўлжал — Европа лигаси кубоги.

Топ-клублардаги нобарқарорлик назарда тутилса, бошқа жамоаларда ҳам «катта олтилик»ка кириш имконияти бор.

Нимаям дердик, янги сенсацияларни кутамиз. Олдинда — Англия премьер-лигаси!

Биринчи тур жадвали

9 август

«Ливерпуль» — «Норвич»

10 август

«Вест Ҳэм» — «Манчестер Сити»

«Кристал Пэлас» — «Эвертон»

«Бёрнли» — «Саутгемптон»

«Уотфорд» — «Брайтон»

«Борнмут» — «Шеффилд»

«Тоттенҳэм» — «Астон Вилла»

11 август

«Лестер» — «Вулверҳэмптон»

«Ньюкасл» — «Арсенал»

«Манчестер Юнайтед» — «Челси»

Манба: xabar.uz
Киритилди: 21:58, 09.08.2019.
Ўқилди: 4675 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.