Ҳозирда АПЛнинг икки гранд клубларини бошқараётган Юрген Клопп ва Пеп Гвардиола ўртасидаги рақобат тобора авж олиб бормоқда. Ҳўш бу икки мураббийдан қай бири кучлироқ? Ушбу саволга футболчи ва мураббийлар томонидан берилган интервьюлар орқали жавоб олишга уруниб кўрамиз.
Ибраҳимович
Гвардиола яхши мутахассис бўлиши мумкин, лекин яхши инсон эмас. У жуда қўрқоқ ва мен кўрган энг ёмон инсонлардан бири. Унинг қарорлари доимо мени ғашимни келтиради. Дунё футболидаги зерикарли услубни олиб кирган Гвардиола борасида яна нима дейишим мумкин? Клопп борасида бундай дея олмайман. У ўзини табиий тутади ва оддийликни ҳуш кўради. Ўйин пайтида ўзини жуда агрессив тутади ва шогирдлари ҳам у каби майдонда жанг қилишади. Унинг ўйин услуби мен учун кўпроқ манзур бўляпти. Агар танлаш керак бўлса, ким ЙЧЛни ютган бўлса, айнан ўша мураббий кучлироқ саналади! Хулоса ўзингиздан.
Сер Алекс Фергуссон
Бу мураббийларни замонавий футболдаги энг қудратли иккита куч деб атасак, янглишмаган бўламиз. Шундай бўлсада, мен Клоппни танлайман. Сабаби, у ўтган мавсумда ЙЧЛда ғолиб чиқди ва дунёнинг энг кучли мураббийи эканлигини ҳаммага исботлаб қўйди. Бундан ташқари мен уни яқиндан танийман. Биз у билан анча олдин мураббийларнинг малака ошириш марказида танишиб қолган эдик. Адашмасам Женева шаҳрида. У ўзгача шахс. Унинг ўз олами ва ғоялари мавжуд. Келажакда унинг ғоялари уни янада юқори чўққига олиб чиқишига ишончим комил.
Зидан
Гвардиола футбол оламига янгилик олиб кира олган кам сонли футболчилардан бири саналади. У буюк футболчи! Тўғриси, Гвардиолани футболчи сифатида яхши биламан. Биз ўта юқори даражада қарама-қаршилик намойиш этганмиз. Ҳозирда Пеп дунё даржасидаги мураббийга айланди. Мен у қўл остидаги клубларнинг ўйинларига мафтун бўлиб қоламан. Мен ундан кўп нарса ўрганишим лозим деб ҳисоблайман. Клопп ҳақида тўхталиб ўтишим мумкин. Мен футболчи сифатида ундан яхшироқ ўйнаган бўлсамда, мураббийлик бобида уни қаттиқ ҳурмат қиламан. У ажойиб мураббий бўлиши мумкин, лекин Пеп даҳо!
Левандовский
Гвардиола тактикани жуда ҳуш кўрар эди. У ўйинни бир нечта қисмларга бўлиб ташлар, ҳамма нарса унинг қўл остида бўлишини истар эди. Баъзан унинг ҳаракатларидан сабрсизлиги яққол кўриниб қолади. Биз унинг қўл остида ажойиб ўйин намойиш этган бўлсакда, керакли ўйинларда биз жисмонан толиқиб қолдик.
Мен доимо Клопп ҳақида сўзлашдан олдин бироз жим бўлиб қолман. Тўғриси бу инсон менинг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборгани кўз ўнгимдан ўтади. У фантастик мураббий ва жуда яхши инсон. Биз унинг бошқаруви остида жуда қудратли клубга айланган эдик. У менга жуда кўп нарсларни ўргатган. Энг қизиғи шундаки, менинг классик ҳужумчи эканлигмни айнан Юрген кашф этган ва мени шунга ишонтира олган. Мен учун бу икки мураббийлар ўз ишининг устаси саналади. Шундай бўлсада, менинг юрагимга Клопп бироз яқинроқ.
Жозе Моуриньо
Ўйлашимча дунёдаги барча мураббийлар Гвардиола сингари шароитда ишлашни орзу қилишса, ажаб эмас. Нега дейсизми? Эътибор қаратинг! Унга қанот ҳимоячисининг ўйини ёқмаса, 3 та қанот ҳимоячиси харид қилишди. Унга янги дарвозабоннинг ўйини манзур келмаса, тез орада бошқасини харид қилди. Тўғриси, бундай космик шароитда ишлаш анча устунликлар беради.
Клопп эса, ҳақиқий жангчи! Сиз «Барселона»га қарши камбекни кўрдингизми? Бу камбекнинг номи Юрген! Ҳа бу камбек шундай аталади. Нега дейсизми? Бунинг сабаби шундаки, Клопп унга ҳеч ким ишонмаган бир пайтда ҳам ўз иродасини ишга солди ва дахшатли «Барселона»ни руҳан енгиб қўйди. Унинг таркиби ҳар мавсумда янги ўйинчилар билан кучаймайди. У кичик имкониятдан катта ғалабалар қозонишга мослашган мураббий.