Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

АПЛдаги янгилар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Куни кеча старт олган АПЛ бир-биридан қизиқарли ўйинларни тақдим этишда давом этиши аниқ. Янги мавсумда АПЛ клублари томонидан харид қилинган энг ажойиб 5 та футболчини ажратиб олдик. Ҳозир сайтимиз томонидан тузилган  «топ 5» билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ндомбеле(60 миллион евро) – «Тоттенҳем»

«Лион»дан харид қилинган футболчи «Шпорлар» учун жуда катта устунлик берибгина қолмай, АПл ўйинларини безаб бериши аниқ. Гап шундаки, Ндомбеле ҳимояда қанчалар фойдали бўлса, ҳужум яратишда ҳам жуда фаол. Боз устига Почетино футболчиларнинг янги қирраларини кашф этиш борасида ҳақиқий профессионал мураббий. Шундай экан, эндига бошланган мавсумда Ндомбеле ўзини ёрқин кўрсатишига бизнинг шубҳамиз йўқ. Шунингдек, «Тоттенҳем» бу мавсумда ўз етакчиларини олиб қолди ва янги мавсум олдидан имкон даржасида кучайиб олишни уддалади. Эндиликда клуб янги мавсумда фақат чемпионлик учун кураш олиб бориши аниқ! Бу эса, АПЛдаги интригани янада ошириши турган гап.

Родри (70 миллион евро) - «Манчестер Сити»

Испаниялик ёш иқтидорни «Атлетико Мадрид»даги ўйинларидан сўнг, иккинчи Бускетс деб атай бошлашди. Дарҳақиқат, Родри майдон марказида жуда ишончли ҳаракатлари билан алоҳида ажралиб туради. Футболчи ўтган мавсумда «Ла Лига» баҳсларида ҳар бир учрашувда ўртача 92 фоиз пасларни аниқ узатган. Бундан ташқари, Роди ҳимояда жуда фаол бўлибгина қолмай жамоанинг тезкор ҳужумларини шакллантира олади. Яқинда «Ливерпул»га қарши кечган «супер кубок» баҳсида Родри ўзининг ўта ишончли ўйини билан «Ман Сити» мураббийлар штабининг ишончини тўлиқ оқлади. Эндиликда ёши ўтиб бораётган Фернандино секин-аста ўз ўрнини ёш Родрига бўшатиб берса, ажаб эмас.

Себастиан Алле (40 миллион евро) – «Вест Ҳем»

Ўтган мавсумнинг чинакам кашфиётига айланган франциялик футболчи ўз кучини АПЛда синаб кўришдан заррача чўчигани йўқ. Алленинг ўйин услуби исталган мураббийнинг орзуси десак, адашмаган бўламиз. У қанотда, ҳужум ортида, марказий ҳужумда, хатто ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам ҳаркатлана олади. У тўпурар бўлибгина қолмай, ажойиб пасларни ҳам ижро этишни уддалайди. Энг қувонарлиси шундаки, АПЛдаги энг чиройли жамоавий ўйин намойиш этадиган «Вест Ҳем» устози Пеллигрини Аллени янги даржага олиб чиқиши мумкин. Ҳужумчи ўз устида ишласа, ва эндигина старт олган АПЛ баҳсларида ўзини кўрсата билса, унинг кейинги клуби албатта гранд жамоалардан бири бўлади.

Кристиан Пулишич (64 миллион евро) – «Челси»

«Челси» бу футболчини қишда харид қилган ва ижара асосида «Бундеслига»да қолдирган эди. Мана энди 20 ёшлик футболчининг олтин даврлари бошланмоқда. Гап шундаки, «Челси»нинг узоқ йиллар давомида етакчилигини ўз зиммасига олган Азарнинг клубдан кетгани Пулишичга бўлган қизиқишни янада ошириши турган гап. Эндигина бошланган АПЛ ўйинларида америкалик футболчини ўзини тўлиқ кўрсатиши учун ҳамма шароит мавжуд. У Эден Азар Мадридга кетгач  жамоага келиб қўшилди,  «аристократлар» билан мавсум олди ўртоқлик учрашувларида ўзини жуда ижобий томондан намоён эта билди ва мухлисларнинг юракларида умид учқунини алангалатди. Янги мавсум олдидан Пулишич «Челси» мухлисларининг юракларида Азардан сўнг бўш қолган жойни тўлдириши лозим. Буни уддалаш осон бўлмасада, Пулишич бунга уриниб кўради. Бу эса, футболчига бўлган қизиқишни икки баробар кўпайтириши аниқ.

Никола Пепе (80 миллион евро) – «Арсенал»

Энг қизиғи шундаки, Пепе кўплаб грандлар эътибор марказида турган бўлсада, «Арсенал» сафига бориб қўшилди. Футболчининг потенциали жуда юқори ва у ҳали тўлиқ кашф этилмаган чинакам юлдуз. Пепе ҳужумда универсал бўлибгина қолмай жамоавий ўйинда ҳам йўқолиб қолмайди.
 Янги мавсумда Эмири бу футболчидан қай йўсинда фойдаланиши кўпчиликда савол уйғотаётган бўлса, ажаб эмас. Пепе Обомиянг ва Лагаззет билан трио ҳосил қиладими? Ёҳуд заҳирадан майдонга тушадиган 3 - ҳужумчи бўладими? Умуман олганда бу футболчининг «Арсенал»даги келажаги кўплаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:04, 10.08.2019.
Ўқилди: 5151 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.