Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Арбелоа Вальверденинг четлатилиши ҳақида: «Буни тушуниш қийин» (видео)

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Испания чемпионати 29-турида «Атлетико»га қарши ўйинда (3:2) ярим ҳимоячи Федерико Вальверденинг четлатилиши ҳақида фикр билдирди. Футболчи 77-дақиқада қизил карточка олган эди.

«Бу ҳолатни тушуниш қийин. Ҳакамга ён чизиққа келиб, вазиятни тушунтириб бергани учун миннатдорлик билдираман. Баъзан ўйинни жонли кузатганда у қандай бўлса, шундай кўринади. Уни яна бир бор кўриб чиқсам, бошқача баҳолашим мумкин. Шунга қарамай, ўша 15 дақиқа жамоанинг характери, ўзаро қўллаб-қувватлаши ва бирдамлигининг яна бир ёрқин намоёни бўлди. Яхшиямки, бу ҳолат жиддий оқибатларга олиб келмади», — дея Арбелоа сўзларини келтиради AS.

Айни пайтда «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 69 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. «Атлетико» эса 57 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:09, 23.03.2026.
Ўқилди: 4749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик