Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

International Champions Cup. «Янги Роналду» «Ювентус»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Халқаро чемпионлар кубоги доирасида "Атлетико" ва "Ювентус" жамоалари ўзаро Швецияда тўқнаш келишди.

Жамоалар баҳс бошиданоқ очиқ ўйин намойиш қила бошлади. Яратилган вазиятни биринчи бўлиб голга айлантириш мадридликларга насиб этди. Ўнг қанотдан етказиб берилган узатмани "матрасчилар"нинг янги ҳужумчиси Жоау Фелиш 12 метрлардан дарвозага жойлаб қўйди.

"Ювентус" орадан кўп ўтмасдан ҳисобни тенглаштирди. Туринликларнинг ҳужуми пайтида тўп Хедирага келиб тушди ва Сами 15 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб яна ўша Фелиш чиройли гол муаллифига айланди. Деярли майдон марказидан етказилган узатма натижасида португалиялик футболчи сўнгги ҳимоячидан қочиб кетди ва битта уринишда "Ювентус" дарвозасини забт этди.

Иккинчи бўлимда "Юве" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо тўп икки марта "Атлетико" дарвозаси устунига тегиб қайтди. Шу тариқа, Симеоне шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

International Champions Cup
Сольна, Швеция
Атлетико Испания – Ювентус Италия 2:1 (2:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 24 Жоау Фелиш, 1:1 – 29 Хедира, 2:1 – 33 Жоау Фелиш.
Атлетико – Облак, Хименес (Корреа, 56), Триппьер (Эрмосо, 56), Савич (Эррера, 57), Лоди (Санчес, 66), Коке (Фелипе, 57), Лемар (Витоло, 67), Сауль (Родриго Рикельме, 66), Льоренте (Томас, 46), Жоау Фелиш (Арьяс, 56), Мората (Диего Коста, 56; Шапонич, 90).
Ювентус – Шченсни (Буффон, 59), Кьеллини (Бонуччи, 46), Алекс Сандро (Куадрадо, 59), Де Шильо (Данило, 71), де Лигт (Демирал, 71), Хедира (Матюиди, 60), Рабьо (Жан, 71), Пьянич (Бентанкур, 60), Дуглас Коста (Бернардески, 60), Игуаин (Дибала, 60), Роналду (Манджукич, 71).
Огоҳлантиришлар: Витоло (69), Корреа (83).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:09, 10.08.2019.
Ўқилди: 13649 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.